Page 89 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 89
ЖеЙМС ТОБИН
шуғулланувчилар қаторига ҳам кирмас эди. Уларнинг қаторида вилл
Феллнер, Генри Уоллич, Роберт Триффин ва Ричард Рагглз ҳам кирар
эди. Уларнинг ҳар бири ўз ғоя ва қизиқишларига эга олимлар эди. Мак-
таб ичида яхши муносабатлар бўлган, биз доимо бир-биримиздан ўқиб
ўрганганмиз.
коландер: Йель мактаби қандай мавқега эга эди?
Тобин: Йель мактабининг мавқеи шундай: баъзан иқтисодиёт тўлиқ
бандлик даражасида ёки унга яқин бўлган ёхуд, ҳатто, бироз юқорироқ
даражада бўлади. Мазкур ҳолатда, неоклассик иқтисодиёт таклиф эт- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ган муқобил қиймати мантиғи татбиқ этилади. Қолган ҳолатларда,
иқтисодиётда бирор ҳолатни мутлақо рақобатли мувозанат эмас, балки
ортиқча таклиф билан ёритиб берган яхшироқ (айниқса, меҳнат бозори-
да). Ушбу ҳолатда тегишли пул ва фискал сиёсат олиб бориш орқали аг-
регатлашган талаб ва таклифни ошириш мумкин. Бу муқобил қийматни
ҳисоблашни истисно этмайди, лекин ҳисоблаш табиати ўзгаради. Мак-
родаражада ҳисоблаш иқтисодиётни ривожлантириш суръатлари маса-
ласига тааллуқли. Бундан келиб чиққан ҳолда таклиф ортиқча бўлган
ҳолатда тўлиқ бандликка эришишнинг турли йўллари мавжуд бўли-
шидан келиб чиққан ҳолда мос келувчи вариантни танлаш учун фаро-
вонлик даражаси таҳлилидан фойдаланиш зарур. Масалан, агар тўлиқ
бандлик даражасига етмай туриб узоқ муддатли ўсишни таъминлаш
учун нимадир қилишга уринсангиз, у ҳолда, солиқ ва йиғимларни
ошириш эмас, балки пул таклифини кенгайтириш орқали иқтисоди-
ётни жонлантиришингиз мумкин.
коландер: Неоклассик синтезнинг неокейнсча таркибий қисмига
қарши далиллардан бири кейнсча иқтисодий назария талқини Валь-
рас моделига мос эмас, лекин неоклассик модел эса бирор-бир йўл би-
лан уни ушбу модель доирасига жойлаштиришга ҳаракат қилади.
Тобин: Йўқ, у узоқ вақт давомида тўлиқ бандлик иқтисодиётини
моделлаштириш учун бу яхши ибтидо бўлиши мумкинлигини тан
ололмайди. шу нуқтаи назардан неокейнсча иқтисодий назария биз-
нес-даврни вальрас бозор иқтисодиётидан чекиниш сифатида кўриб
чиқади ҳамда мавжуд нархлар ва иш ҳақлари даражасида ортиқча так-
лиф ва ортиқча талаб эканлигини аниқ кўрсатиб беради. шунинг учун
мен буни қоралаш нотўғри деб ҳисоблайман. Бу фақатгина неоклассик
иқтисодий назариядан чекиниш ғояларигина эмас.
коландер: Неокейнсча иқтисодий назариянинг аксарият таъ-
рифлари товар бозорларида соф рақобат мавжудлигини кўзда ту-
тади.