Page 91 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 91
ЖеЙМС ТОБИН
лар. шу тариқа, узоқ муддатли монополистик рақобат бозорни талаб ва
таклиф мувозанати ҳолатига келтиришнинг ўхшаши ҳисобланади.
коландер: Жон Жинакоплос кўп вариантли иқтисодиётнинг
микроасосларига таъсир этмайди. Бошқалар сингари у ҳам улардан
узоқ муддатга мўлжалланган кўплаб вариантларга эга моделлардан
фойдаланишлари мумкинлигидан шубҳаланган.
Тобин: Бу, макроиқтисодиётни тўғри ёндашув эканлигига ишон-
чим комил эмас, бинобарин, барқарор сиёсат, яъни қисқа муддатда
макроиқтисодий сиёсат унда муҳим ўринга эга бўлишидан манфаат- ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
дорман. кўпчилик вальрас иқтисодий назариясидан ёхуд мувозанат
вариантлари ёрдамида кейнсча хулосаларни сақлаб қолишга ҳаракат
қиладилар. Менимча, олинган натижалардан келиб чиққан ҳолда, улар
кейнсча характерга эга эмас. Бинобарин, бундай ҳар бир мувозанатда
мажбурий ишсизлик, ортиқча таклиф мавжуд эмас. Ҳар бир мувозанат
бозорда талаб ва таклиф тенглиги билан тавсифланади, шунинг учун
неоклассик иқтисодий назария бозордаги талаб ва таклиф тенглиги
ҳамда кейнсча хулосалар билан уйғунлашуви самарали деб ҳисобла-
майман.
Жон Жинакоплос ва силжувчи мувозанат тарафдорлари бўлган бошқа
назариётчи-олимлар бозорлар мавжуд эмаслиги каби ҳолатлардан хаво-
тирда эдилар. агар вальрас иқтисодий тизимининг замонавий назария-
си Эрроу-Дебрё мувозанатини намоён этса, у ҳолда, мавжуд бўлмаган
бозорлар тушунчаси ҳам мавжудлиги маълум. Баъзи бозорлар ташкил
этилиши биланоқ тақиқланган. Масалан, сиз ўзингизни қулликка сота
олмайсиз. Жон Жинакоплос каби олимлар ҳамма муаммолар, шунинг-
дек, кейнсча муаммоларни ушбу амалий камчиликлар ёки соф назарий
вальрас хулосаларидан чекинишга мисол сифатида кўриб чиқишни
афзал деб билишган. Мен уларга омад тилайман! Лекин бу Тобиннинг
Йель мактаби эмас.
коландер: Клауэр-Лейонхуфвуд ёндашуви тўғрисида нима деб
ўйлайсиз?
Тобин: Унга қаршилигим йўқ, лекин мен у билан таниш эмасман.
коландер: Янгича кейнсчилик ёндашуви ҳақида нима дейсиз?
Тобин: Сиз бунинг асосида нимани назарда тутаётганингизга
боғлиқ. агар бу Грег Мэнкьюга ўхшаш олимлар бўлса, у ҳолда, мен
уларни кейнсчилар қаторига қўшмайман. Уларнинг назарияларида
мажбурий ишсизлик каби тушунча мавжуд ёки бозорда талаб ва так-
лиф тенглиги мавжуд деб ҳисобламайман. Мэнкьюни кейнсчи деб
аташ нотўғри бўларди.
1