Page 96 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 96
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
РОБЕРТ шИЛЛЕР БИЛАН СУҲБАТ
шиллер: Сиз Тобин билан суҳбатлашдингизми?
коландер: Ҳа, ўтган кузда.
шиллер: Менимча, у «Йель мактаби» тушунчасидан кенг фойдала-
нишни тушунаман.
коландер: Ҳа, у «Йель мактаби» янада торроқ аҳамиятга эга
деб ҳисоблайди.
шиллер: Балки, улар ҳақдир. Ҳар
қандай иқтисодиёт факультетига нис-
батан «мактаб» атамасидан фойдалан-
маслигимиз лозим. Йелда ўтган йил-
лар мобайнида у жуда ўзгарди. Йель
университети иқтисодиёт факультети
бошқа факультетлар сингари турли
манфаат ва ёндашувларга эга кишилар
гуруҳини намоён этади ҳамда маълум
вақтда иқтисодий ҳамжамиятда содир
бўлаётганларнинг акси ҳисобланади.
Ундан ташқари, анъана, фалса-
фа ва услубларда бир факультетни
бошқасидан ажратиш учун фарқларни
илғаб олиш қийинроқ, кишилар эса
бундай фарқлашлар борасида жуда
кўп бош қотирадилар. иқтисодий ён-
дашувларда қийинчилик билан илғанадиган фарқлар талабаларнинг
қарор қабул қилишига таъсир этади. Ўқишни қаерда давом эттириш
ва кейинчалик қаерда ишлаш... Бу фарқларни ёритиб бериш қийинроқ
бўлган бир вақтда катта эътибор қаратиладиган факультет рейтингла-
рига нисбатан муҳимроқ аҳамият касб этади.
Бу каби Йель анъанаси мавжуд бўлиб, истасангиз уни Йель мак-
таби деб аташингиз мумкин – у Тобингача бўлган ва кейинроқ ҳам
давом этган деб ўйлайман. Менинг фикримча, Йель иқтисодиёт мак-
табининг ибтидосига ирвинг Фишер асос солган, кейин эса Фонд
коулснинг меҳнатлари билан у гуллаб-яшнади ва Тобин билан амал