Page 95 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 95
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
РОБЕРТ
ЖЕЙМС
ШИЛЛЕР ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
1946 йил 29 мартда Aмериканинг Мичиган штатида дунёга кела-
ди. Роберт Шиллернинг ота-онаси асли литвалик ҳисобланади. Унинг
бобоси Жорж Игнас Силом 1908 йилда AҚШга келган ва шундан кейин
уларнинг оиласи AҚШда муқим яшаб қолишган.
Роберт (Боб) Шиллер ўрта мактабни битириб Каламазу коллежи-
да икки йил ўқиган, ундан сўнг Мичиган университетида 1967 йилда
бакалавр дипломини олди. Кейин, 1968 йилда Массачусетс техноло-
гиялар институтида магистратурада ва 1972 йилда худди шу инс-
титутда докторантурасини тугатади.
Aмерикалик иқтисодчи, иқтисодиёт назарияси бўйича машҳур ки-
тоблар муаллифи, иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори
(2013). Ҳозирда у Йель университетининг иқтисодиёт бўйича про-
фессори ва Йель менежмент мактабининг Йель халқаро молия марка-
зида илмий ходим сифатида фаолият юритади.
Роберт Шиллер инвестицияларни бошқариш бўйича «Макро Марк-
вец» МЧЖга асос солган ва унинг бош иқтисодчиси ҳисобланади. «Ра-
ционал кутилмалар ва фоиз ставкалари» номли докторлик диссерта-
циясини Франко Модильяни илмий раҳбарлигида амалга оширади.
Пенсильвания университети ва Миннесота штатидаги Уортон
бизнес мактабида ҳам дарс берган. 1980 йилдан Миллий иқтисодий
тадқиқотлар бюроси илмий ходими бўлиб фаолият юритган. 1982 йил-
дан бери Йель университетида дарс беради.