Page 93 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 93
ЖеЙМС ТОБИН
курашдик. Реал ишбилармонлик даври назарияси неоклассиклари ва
тарафдорлари кейнс ўз вақтида баҳслашганларга нисбатан кўпроқ экс-
тремалдир, лекин аргументлар ўз ҳолича қолган. аслида, Пигу Лукасга
нисбатан иқтисодчи сифатида ишончлироқ эди.
коландер: Йелдан ташқаридаги Тобин мактаби ҳақида нима дея
оласиз? Бунга кимни мисол сифатида келтира оласиз?
Тобин: Ўз вақтида Йелдан Помонга ўтган Гэри Смитни айта ола-
ман. У Йелда бўлган даврида биз бир нечта илмий тадқиқотлар олиб
борганмиз. шунинг учун у Тобин мактабига тегишли бўлган деб айтиш ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
мумкин. Билмадим, бу саволга кўр-кўрона жавоб бериш қийинроқ.
шунингдек, Йель Жанет Йеллен билан боғлиқ, у ҳозирги вақтда
аҚш Президенти қошидаги иқтисодий маслаҳатчилар кенгашини
бошқариб келмоқда. У менинг ассистентим ва ҳаммуаллифим эди, шу-
нингдек, Жорж акерлоф ҳам шулар жумласидандир. Мен бу рўйхатга
менинг биринчи илмий ассистентим, ҳозирги кунда висконсинда иш-
лаётган Дон Хестер, Дон никольс ва Стив Дурлауфни, Берклидан Жим
Пирсни, Брукинг институтидан Ральф Брайантни ҳам критишим мум-
кин.
коландер: Аксарият талабалар неоклассик назарияни афзал
кўрганларини қандай тушунтириб берасиз?
Тобин: 1960-йилларда кейнсча иқтисодий назарияга нисбатан юз
берган аксилинқилоб бунга сабаб бўлган, у касбий ҳамжамият сингари,
вьетнамдаги уруш натижасида ва уруш оқибатидаги юқори инфляция
туфайли жамиятнинг кайфиятида, шунингдек, 1970-йиллардаги нарх-
лар сакрашида ҳам маълум ўринга эга бўлган деб ўйлайман. Менинг
фикримча, кейнсча назарияни 1970-йиллар ва 1980-йилларнинг бош-
ларидаги инфляция ўсишида ноўрин айблашган. Муаллифлар бўлиб
ўтган молиявий ноқулайликларнинг ҳаммасини ҳеч қайси ташқи омил-
ларни ҳисобга олмаган ҳолда ёмон пул-кредит сиёсатига ағдарганлар.
Фикримча, 1930–1950-йилларда кейнсча иқтисодий назария маълум
маънода айнан шуни жалб этган, лекин 20 йил ўтгач, бу муаммолар ҳал
этилди. шунинг учун агар сиз ёш иқтисодчи бўлиб, ҳақиқатда қизиқ
бўлган нарсани излаётган бўлсангиз, рационал тахминлар назарияси
айнан сиз учун.
коландер: Мен Тобин мактабини амалий макроиқтисодиёт асо-
си сифатида кўриб чиққан бўлардим.
Тобин: Мен ҳам шундай дейишни хоҳлардим, ундан ташқари, бу
нуфузли журналларнинг саҳифаларида туғилган усулларни ривожлан-
тириш ва фойдаланиш соҳасидир.