Page 90 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 90

ЖеЙМС ТОБИН

                  Тобин: Бунга зарурат йўқ. Бу қандайдир ўзгартиришлар киритиши
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               мумкин, лекин савол устида бош қотириб кўрамиз. кейнснинг фикрига
               кўра, баъзан меҳнат бозори якуний унумдорликка боғлиқ, бу неоклас-
               сик нуқтаи назар ҳисобланади. Мавжуд фонд ва технологиялардан ке-
               либ чиққан ҳолда якуний меҳнат унумдорлиги даражаси қанчалик кам
               бўлса,  бандлик  ҳам  шунчалик  юқори,  бинобарин,  ишсизлик  даража-
               си ҳам паст бўлиши тахмин қилинади. шунинг учун агар биз бандлик
               даражасини ошириш, тегишли равишда ишсизлик даражасини пасай-
               тиришга ҳаракат қилсак, якуний унумдорлик бўйича пастга тушамиз
               ҳамда реал иш ҳақи даражасини қисқартирамиз. Бу бозор мувозанат-
               лашмаган шароитда татбиқ этилган соф рақобат натижасидир.
                  кейнс нима учун бундай йўл тутди? Фикримча, у буни: гарчи у клас-
               сик  доктринанинг  катта  қисмини  маъқулласа-да,  классик  иқтисодий
               назария  тарафдорлари  баҳсига  асосланганлигини  исботлаб  беришни
               хоҳлагани учун бажарган. ва бу жуда кўргазмали намунадир.
                  кейинроқ  Жон  Данлоп  каби  иқтисодчилар  эмпирик  изланишлар
               олиб бордилар. Унга кўра, 1930-йилларнинг охирларида урушдан олдин
               реал иш ҳақи ишбилармонлик даврига қарши жойидан қимирламаган,
               лекин  шундай  бўлса-да,  иқтисодиётнинг  даврий  жонланиши  вақтида
               бироз кўпайди.
                  коландер:  Неоклассикчилар  баъзи  микроасосларни  таҳлил  қи-
               лишга  уринганларида  ва  Вальрас  концепциясида  мукаммал  рақо-
               бат товар бозорида ҳам, меҳнат бозорида ҳам мавжуд деб тахмин
               қилганларида, улар муаммо бўлмаслиги ҳам мумкинлигини кўрсатиб
               бердилар.
                  Тобин:  Ҳа,  албатта.  Йель  мактаби  ҳам  айнан  шуни  қўллаб-қув-
               ватлайди.  Бу  –  менинг  фикрим.  вальрас  қарори  мавжуд  нархларда
               ортиқча  тавлиф  мавжуд  бўлган  ҳолатларда  татбиқ  этилмайди,  бунда
               нархлар бозорда (монополистик ёки соф) рақобат характерини ҳисобга
               олмаган ҳолда доимий нарх мувозанатини сақлаш учун етарлича тез
               ва етарлича тўғри ўзгармайди. Лекин, бу иқтисодиётни тадқиқ этишга
               амалий ёндашув сингари вальрас моделининг обрўсини йўқотмайди.
                  коландер:  Демак,  Вальрас  моделидан  ҳозиргача  узоқ  муддат-
               га  мўлжалланган  модель  сингари  қўллаш  мумкин  деган  фикрни
               маъқуллайсизми?
                  Тобин: Ҳа, узоқ муддатда монополистик рақобатга эга вазиятга эга
               бўлиш учун вальрас моделини модернизациялаш мумкин. Бу, фирма-
               лар монополистик рақобат шароитида нархлар ёки ўз ходимларининг
               ҳақини ўзгартириш учун бир-бирлари билан ҳеч қандай йўл тутмайди-
            0
   85   86   87   88   89   90   91   92   93   94   95