Page 88 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 88

ЖеЙМС ТОБИН

               лаш имкониятига эга бўлганман. 1946 йилда Гарвардга қайтган даврим
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               мен учун энг яхши кунларим бўлган – мен бўлажак турмуш ўртоғимни
               учратган эдим ўшанда. Биз 1946 йилнинг баҳорида танишдик, куз фас-
               лида эса турмуш қурдик. агар мен вашингтонга кетганимда бу ҳолат
               юз бермаган бўларди. У менга нью-Ҳейвендан ташқари исталган жойга
               боришини айтди, лекин биз барибир ўша ерга бордик ва ушбу шаҳарни
               рафиқам ёқтириб қолди.
                  коландер: Келинг, Йель мактаби тўғрисида гаплашайлик.
                  Тобин:  Боб  шиллер  ва  Барнетга  келсак,  айтишим  лозимки,  Йель
               мактаби ва бошқа норасмий институтлар деб номлаш ўртасида баъзи
               чалкашликлар  мавжуд.  Бу  гуруҳни  Йель  мактаби  деб  номлаш  мум-
               кин,  чунки  эски  макроиқтисодиёт  мактабига  тааллуқли  бўлганлар-
               дан  ташқари  унинг  таркибига  бошқа  кишилар  ҳам  киради.  Бизнес-
               даврлар  тарафдори  крис  Симс,  жуда  ажойиб  инсон  Мартин  шубик
               ва  Жон  Жинакполос,  у  билан  бизнинг  макроиқтисодиёт  соҳасидаги
               қарашларимиз мос келади. Математик-назариётчи Герберт Скаф, шу-
               нингдек, йирик иқтисодчи-неоклассикчи Т.шринивасанлар ҳам кира-
               ди. Барнетт ва шиллер томонидан тузилган рўйхатга тушганлар ушбу
               «кофе-гуруҳлар»нинг бир қисми ҳисобланади, лекин мен уларни Йель
               мактаби деб атамаган бўлардим. Бу Йель иқтисодиёт факультети дои-
               расидаги руҳан яқин кишиларнинг қизиқарли гуруҳидир.
                  коландер: Ўша вақтда сиз Йель мактабини қандай таърифла-
               ган бўлардингиз?
                  Тобин:  кишилар  Йель  мактаби  замирида  кўзда  тутаётганлари
               1950-йилларга бориб тақалади. Ўз ишларимизда биз кейнсчиликнинг
               иқтисодий  ғояларини  тизимли  қарашларга  асосланган  ҳолда  намоён
               этишга ҳаракат қилганмиз. Монетар сиёсатга келадиган бўлсак, у ҳолда
               Йель мактаби ўзининг монетаризмдан фарқли бўлган, монетар ва фис-
               кал сиёсат имкониятларини қарама-қарши қўйган. Мен монетаристлар-
               га қарши курашга кўп вақт ва куч сарфладим.
                  1970-йилларда  Йель  битирувчиларига  махсус  майкалар  чиқариб,
               унинг  орқа  томонида  «Йель  мактаби»  деган  ёзувни  чиқариб,  ҳаддан
               ташқари кўп реклама қилинган. Бу, асосан, «Чикаго мактаби»га жаво-
               бан чиқарилган эди. Майканинг олди томонидан «Фақат Q қийматга
               эга»  деб  ёзиб  қўйилган.  кейинчалик  мен  уни  «М  қийматга  эга»  де-
               ган ёзув бўлиши лозим деб танқид қилган эдим. Ўйлайманки, бу ми-
               сол қайсидир маънода менинг «Йель мактаби» атамасининг аҳамияти
               тўғрисидаги  фикрларимнинг  тасдиғи  ҳисобланади.  Бу  вақтда  мактаб
               вакиллари  нафақат  макроиқтисодиёт,  балки  монетар  назария  билан
   83   84   85   86   87   88   89   90   91   92   93