Page 98 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 98

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

               мутлақо бошқа йўналишда амал қилган. Унинг эконометрик ишла-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               ри,  бу  –  қандайдир  даражада  келишув,  муросадир.  Сизнинг  ишин-
               гизни эса, мен бошқалар орасига жойлаштирдим ва уларни Тобин
               ёндашувининг табиий эволюцияси сифатида кўриб чиқдим.
                  шиллер: Ҳа, баъзи умумий элементлар мавжуд.
                  коландер: Лекин, шу билан бир вақтда, «Йель мактаби» тушун-
               часидан фойдаланишда баъзи норозиликлар ҳам мавжуд бўлган, шу-
               нинг учун мен сиз ва Жим билан суҳбатларимни чегаралайман.
                  шиллер: Ҳа мен буни биламан, факультетимизнинг баъзи ўқитув-
               чилари  суҳбатда  иштирок  этишдан  бош  тортишган  эди.  Чунки  биз-
               нинг Йель мактабини тавсифлаш борасидаги ҳаракатларимиз, аксинча,
               чалғитиши мумкин. Уларнинг фикрига кўра, университетимизда бутун
               илм-фандагига нисбатан анъана ва усуллар уйғунлашуви бироз камроқ
               учрайди.
                  Мен  бу  хулосани  маъқулламайман.  амалий  иқтисодий  сиёсатга
               қизиқиш, менимча, Йель мактабининг асосий тавсифларидан бири ҳи-
               собланади,  гарчи  моҳиятан  иқтисодий  назарияда  катта  қизиқиш
               уни  давлат  сиёсатига  қаратилган  мактаблардан  ажратса  ҳам.  Ҳамма
               иқтисодий факультетлар сингари факультетимизнинг аксарият талаба
               ва ўқитувчилари вашингтонда маслаҳатчи сифатида ишлаган. шунинг-
               дек, иқтисодчиларимиз бошқа мамлакатларда ҳам фаолият олиб бора-
               дилар.  Масалан.  Мексика  Президенти  Эрнесто  Зедильо  (1994–2000)
               иқтисод фанлари доктори даражасини бизда олган.
                  коландер: Труман Бьюли ҳам Йелга келгач, ўзининг тадқиқотлари
               дастурини ўзгартирди.
                  шиллер:  Ҳа,  Йелда  қай  йўл  билан  бўлса-да,  профессор  бўлиш
               ва амалий ўзгаришлар имкониятига яна бир мисол бўлди. У ўзининг
               мавҳум  математик  иқтисодиёт  борасидаги  тадқиқотларини  эмпирик
               тадқиқотларга ўзгартиришга эришди. иш ҳақини белгиловчилар билан
               юздан ортиқ шахсий суҳбатлари натижалари келтириб ўтилган китоби
               макроиқтисодиётнинг марказий муаммоларидан бирини чуқур англаш-
               ни намоён этади. нима сабабдан иш ҳақи бунчалик секин кўтарилади?
               Унинг ҳозир қилаётган ишлари мени ҳайратга солди. шунинг учун Йель
               инсонларни шу тариқа ўзига жалб этади ёки у маълум қизиқишларга
               эга кишиларни ўзига тортади.
                  коландер: «Янги Йель мактаби мавжудми» деган саволга жавоб
               топиш учун Йель бошқа университетлардан нимаси билан фарқла-
               ниши ҳақида суҳбатлашиш лозим. Йелни Массачусетс технология-
               лар институти, Принстон ва Гарварддан нима ажратиб туради?
   93   94   95   96   97   98   99   100   101   102   103