Page 101 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 101
РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР
коландер: IS-LM модели билан Вальрас умумий мувозанат наза-
рияси билан мослик даражаси ҳақида қандай фикрдасиз?
шиллер: вальрас модели жуда мавҳум, ундан бошқа сайёрадаги та-
раққиётга ҳам қўллаш мумкин. кейнсча IS-LM модели XIX асрда инсти-
тутлар ва инсон хатти-ҳаракатлари модели учун яратилган. Уни тўлақон-
ли назарий модель деб айтиб бўлмайди. Бу сезги назариясидан баъзи
дастлабки хулосаларни чиқаришга ёрдам берувчи оддий қўшимча холос.
коландер: Сизнинг монетаризмга муносабатингиз қандай?
шиллер: Милтон Фридман монетаризмнинг асосий ҳимоячиси ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бўлган. Мильтон Фридманнинг амалга оширган ишларини ҳам жуда
қадрлайман десам, муболаға қилмаган бўламан. Унинг анна шварц
билан ҳаммуаллифликда ёзган «Пул тарихи» китобида пул мультипли-
катори беқарорлиги масаласи сўнгги вақтларда мен учун долзарблик
касб этган жуда қизиқарли китоб бўлган.
Мен, бир вақтнинг ўзида оптималлаштирувчи модел ётадиган
макроиқтисодий ёндашувни шубҳа остида қолдирган ҳолда Фридман
ва Чикаго мактабининг кўпгина анъаналарини қандай қилиб қадрлашим
мумкин? Жавобим шундан иборатки, ҳақиқатда бизни бошқаларнинг
ишларидаги, уларнинг ажралиб чиқишлари ва барчани уларнинг
ғояларини қабул қилишга мажбурловчи догмалар қизиқтирмайди. Сиз
фақатгина инсон бажарган ишнинг бир қисмидангина таъсирланишни,
унинг догмаларини рад этишингиз мумкин. Милтон Фридманни раци-
онал оптималлаштирувчи моделлар сингари кўриб чиқадилар, лекин
мен унинг бу соҳадаги алоқалари борасида бошқача фикрдаман.
Фридман методология бўйича китоб ёзган, «Позитив иқтисодий
фан тўғрисида эссе» номли. Ушбу китобнинг биринчи эссесидан
кўпчилик далилларга зид бўлган таклифлар асосида пухта ишлаб
чиқилган иқтисодий моделларнинг яратилишига асос сифатида фойда-
ланишган. Бу эсседа у бильярд ўйинида тажрибали ўйинчининг хат-
ти-ҳаракатларини қандай моделлаштириш ҳақида гапиради. Энг яхши
йўл, бу – унинг ўйинларини назарий механикада оптималлаштириш
муаммолари ҳал этилаётганидек ёритиб беради.
агар бильярд ўйинчиси назарий механикадаги математик ҳисоб-
китобларни тушуна олмаса, у ҳолда бундай моделлаштириш усулини
танқид қилиш сингари кўринмайди. Фридман бу борада ҳақ эди ва
унинг келтириб ўтган мисоли далилларга зид келувчи тахминлар асо-
сида оптималлаштирувчи моделларни яратиш қимматини исботлайди.
купманснинг фикрига кўра, ушбу мисолдан фойдаланиб келаётганлар,
унинг моҳиятини нотўғри тушунганлар.
101