Page 99 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 99

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

              шиллер:  Бу  саволга  биргина  сўз  билан  жавоб  бериш  қийинроқ.
           Баҳолаш учун кишилар ва параметрлар жуда кўп, бунда ҳар бир уни-
           верситет ўзининг ҳар хил кишилар учун жозибали туюлиши мумкин
           бўлган  илмий  фикрларни  ривожлантириш  тарихига  эга.  Масалан,
           Массачусетс технологиялар институтини олайлик. У ҳақида ўйлашни
           бошлабоқ, дарҳол Самуэлсон Солоу, Модильяни ва Даймондларни кўз
           ўнгингизга келтирасиз. Уларнинг ва бошқа олимларнинг ҳаракатлари
           билан  университетда  уларнинг  ишларидан  қайсидир  ҳолатларни  мо-
           тивацияловчиларни  жалб  этувчи  илмий  фикрларни  ривожлантириш               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           борасида жуда қизиқ анъана мавжуд. Фикримча, уларнинг мерослари
           факультетга  бошқалардан  ажралиб  туришда  кўмаклашувчи  оммавий
           фокус нуқтага айланиб бормоқда. Йелда бу ролни ирвинг Фишер ва
           Жим Тобин бажаради.
              коландер: У ҳолда сиз Самуэльсон ва Тобинни қандай тавсифлаб
           беришингиз мумкин?
              шиллер: Улар буюк иқтисодчилар, мен улар билан фахрланаман.
           Улар  тор  иқтисодий  моделлар  доирасида  фикрлар  эмас,  балки  кенг
           дунёқараш ва ижтимоий фалсафага нисбатан мойилликка эгадирлар.
              коландер:  Гап  микро-  ва  макроиқтисодиёт  ҳақида  борганида
           турли усуллардан фойдаланиш мумкинми?
              шиллер:  Макро-  ва  микроиқтисодиёт  тушунчалари  турли  ил-
           мий  мактаблар  сингари  турли  ўрганиш  предметларини  ҳам  англата-
           ди. Таърифга кўра, макроиқтисодиёт микроиқтисодий масалаларнинг
           бирикмаси ҳисобланади, лекин, аслида, илмий мактаблар ўртасидаги
           фарқлар фойдаланиладиган усуллар сингари ўрганиш предмети нуқтаи
           назаридан бир хил даражада амал қилади. Бу геометрия ва математика-
           даги ҳисоблашлар ўртасидаги мавжуд фарқларга ўхшайди. Геометрия-
           да аксиомалаштириш усули мавжуд, бунда талабаларга аксиомалашти-
           рилган  тизим  сифатида  ҳисоблаб  чиқариш  усули  жуда  кам  ҳолларда
           намоён этилади.
              Бу нуқтаи назардан макроиқтисодиёт ҳисоблаб чиқаришга ўхшайди.
           Ҳаммаси сезишдан бошланади, биз моделларни кўрмаймиз, кўрганла-
           римизни ҳам тўлиқ деб айта олмаймиз. Биз асосий тамойилларга асосла-
           намиз, шунинг учун микроиқтисодиётга нисбатан макроиқтисодиётда,
           кўпинча, инсон хулқ-атворида реал оламнинг бутун мураккабликлари-
           ни акс эттириш истаги туғилади.
              коландер: IS-LM модели борасида нима деб ўйлайсиз?
              шиллер: Мен ҳали-ҳануз ўз маърузаларимда бу ҳақда талабаларга
           сўзлаб келмоқдаман, гарчи бу янгона мавзу бўлмаса ҳам. IS-LM модели
   94   95   96   97   98   99   100   101   102   103   104