Page 100 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 100

РОБеРТ ЖеЙМС ШИЛЛеР

               тўлиқсиз модель бўлиб, у ерда белгиланган шартлар мавжуд. агар бу сиз
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               билганларингизнинг ҳаммаси бўлса, у ҳолда сиз ўз ҳаракатларингизни
               чеклаб қўйгансиз.
                  коландер:  IS-LM  модели  асослари  устида  олиб  борилган  иш-
               ларнинг аксарият қисми Вальрас умумий мувозанат модели билан
               боғлиқ. Сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?
                  шиллер: Менинг асосий тамойилимга қайтган ҳолда, агар мурак-
               каблиги  ҳақида  гапирадиган  бўлсак,  сиз  инсон  хатти-ҳаракатларини
               бирор-бир  оддий  қоидаларга  кирита  олмайсиз.  Биз  IS-LM  модели
               ҳақида  кейнсчилик  модели  тўғрисида  мулоҳаза  қилгандек  гапиряп-
               миз.  Лекин,  кейнс  жуда  катта  масалаларни,  шу  жумладан,  IS-LM
               концепциясига  мос  бўлмаган  ижтимоий  қиёсловлар  тўғрисида  эълон
               қилмаган. Мен иқтисодий характердаги одатларни, қандайдир алоҳида
               сабабларсиз,  миямиздаги  хатти-ҳаракатларимиз  сифатида  тасаввур
               қиламан.  Бу  –  аҳамиятли  ҳолат.  кишилар  номинал  кўпликни  афзал
               кўрадилар. Ушбу афзаллик макроиқтисодий назария учун асос бўлиши
               лозим.
                  коландер:  Келинг,  бунга  асос  солганларга  қайтамиз.  Бизнинг
               фикримизча,  макроиқтисодиёт  эволюцияси  қанчалик  табиий  кў-
               ринишга  эга  бўлган?  IS-LM  модел  яратилгандан  сўнг,  кейнсчилар
               Модильяни ва Тобин уни модификациялаш билан шуғуллана бошла-
               дилар. Бу уларнинг янада табиийроқ – модель хулосалари учун мик-
               роасосларни ишлаб чиқиш ютуқлари эди.
                  шиллер: Ҳа, бу табиий қадам эди, чунки кейнснинг китоби муж-
               мал эди. кейнс нимани ифодалаб бераётгани тушуниш қийин эди, чун-
               ки у барча зарур деталларни қўйиб юборган.
                  коландер:  Лекин  мен  бу  ҳақда  эмас,  балки  неокейнсчиларнинг
               тадқиқотларини  микроасосларни  яратишдаги  биринчи  қадам
               дейиш мумкинми деб сўрамадим. Бу, мураккаб саволларнинг оддий
               жавоблари бўлиши мумкин деган тахминларнинг ибтидоси бўла ол-
               дими?
                  шиллер: авваламбор, мураккаб ҳодисаларнинг, масалан, иқтисо-
               диёт учун табиий моделларга ўхшаш оддий изоҳига эга бўлиши маъ-
               қулроқ.  Бу  жуда  яхши  иш  бўларди,  лекин,  менимча,  физикада
               қўлланиладиган методика иқтисодиётга бироз мос келмайди. Биз иқ-
               тисодиётдан F = MA каби кенг тарқалган ва муҳим универсал қонун-


               ларни  излашга  киришмоқчи  эмасмиз.  Менинг  фикримча,  қандайдир
               шунга  ўхшашини  топиш  истаги  баъзи  ҳамкасбларимнинг  иқтисодий
               тадқиқотларига зарар келтириши мумкин.
           100
   95   96   97   98   99   100   101   102   103   104   105