Page 23 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 23
МИЛТОН ФРИДМАН
новаторлик таклифлари миқдори – «салбий даромад солиғи»дан таъ-
лим ваучерлари, ягона солиқ ставкаси ва наркотикларни легаллашти-
ришгача.
Милтон Фридман – бош иқтисодчи, алоҳида ижобий иқтисодиёт
фани методологияси асосчиси. Мутахассислар ҳозирги аксарият
ғоялар ва иқтисодий сиёсатнинг кўпгина вариантлари – пул-кредит
сиёсати принципларидан меҳнат даромади солиғи бўйича имтиёз-
ларгача – Фридманнинг таклиф ва тавсияларига таянишни яхши би-
ладилар. У 1976-йилда «истеъмол таҳлили, пул муомаласи тарихи, ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
монетар назарияни ишлаб чиқиш соҳасида ютуқлар, шунингдек, му-
раккаб иқтисодий барқарорлик сиёсатини кўрсатиб берганлиги учун»
иқтисодиёт соҳасида нобель мукофотига сазовор бўлган.
У сиёсий қарорлар ишлаб чиқиш билан боғлиқ ишларни четлаб ўт-
ган, лекин кўп йиллар президентлар, бош вазирлар ва иқтисодиёт ма-
салаларига масъул бошқа юқори лавозимли амалдорлар унга маслаҳат
сўраб мурожаат этганлар. Милтон Фридман, гарчи кўпчилик у билан
келишмаса-да, ўз фикрларини доим аниқ ифодалаган, шунинг учун у
Чикаго университетида ўқиш даврида кўпинча жўшқин мунозаралар-
нинг фаол иштирокчисига айланган. У беқиёс баҳс юритувчи, шу би-
лан бирга, олижаноб ва самимий инсон эди.
Милтон Фридман 1912 йилда туғилган. Унинг болалиги нью-Жер-
сидаги Ровей деган жойда ўтган, у шу ердаги маҳаллий давлат мактаби-
да ўқиган. Сўнгра 1932 йилда Буюк депрессия даврида Ратжерс универ-
ситетини тугатиб, иқтисодни ўрганиш учун Чикаго университетига йўл
олади. У ерда Фридман бўлғуси турмуш ўртоғи Роуз билан танишган,
Роуз бу даврда университет аспирантурасида ўқир эди. Чикаго универ-
ситетини тугатгач, Фридман қарийб ўн йил ҳукумат ташкилотлари ва
тадқиқот институтларида (висконсин ва Миннесота университетлари-
да ўтказилган даврларни ҳисобга олмаганда) ишлаган.
1946 йилда у университет ўқитувчиси лавозимига эга бўлди. Фрид-
ман 1977 йилга қадар Чикаго университетида ишлаб, 65 ёшида Стэн-
форд университетининг Гувер институтига ўтиш учун ишдан бўшади.
Милтон ва Роузни хушмуомала ва серғайрат кишилар эдилар, уларга
атрофдагилар билан ўзаро муносабат хуш ёқарди. Улар чин маъно-
да – Тинч океани соҳиллари бўйлаб сайр қилганларида ҳам, Жаҳон
тармоғида сайр қилганларида ҳам ҳаётдан баҳра олардилар.
Мен суҳбатлашган кун ҳам истисно эмасди. Суҳбат 2000 йилнинг
2 майида Фридманнинг Сан-Францискодаги офисида бўлиб ўтган
суҳбат икки ярим соат давом этди. Столда диктофон ва иқтисодий
2