Page 15 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 15

ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ

              Леонтьев: Ҳа, мен, айнан бозор тизимида, капиталистик тизимда
           йирик саноатчилар ҳақиқатда катта ўринга эга бўлиб, улар қисқа вақтда
           фойда  олиш,  технологияни  танлаш,  фойдани  кўпайтиришга  ҳаракат
           қиладилар деб ўйлайман. Бунда, давлат сиёсатини ҳам унутмаслик ло-
           зим, лекин бизнес, албатта, қисқа муддатли тизимдир.
              Фоули: Узоқ муддатли инвестицияларни талаб этувчи транс-
           порт ёки электроэнергетика тармоқларида ҳам шундай ҳолат юза-
           га келиши мумкинми?
              Леонтьев:  Ҳа,  фикрингизга  қўшиламан.  Машинасозлик,  электро-            ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           энергетика ҳамда бугунги кунда айниқса муҳим бўлган атроф-муҳит
           муҳофазаси узоқ муддатли режалаштиришни талаб этади.
              Фоули:  Сиз  пул  ва  ресурс  муаммоси  ҳақида  гапириб  ўтдингиз.
           1950-йилларда АҚШда анъанавий тарзда қўлланилган миллий да-
           ромад ҳисоб-китоби усули билан «харажатлар – ишлаб чиқариш»
           усули ўртасида ресурслар учун рақобат бўлганми?
              Леонтьев: Савдо вазирлигида миллий даромадни ҳисоб-китоб қи-
           лиш  учун  «харажатлар  –  маҳсулот  ишлаб  чиқариш»  усулининг  қий-
           матини  англаб  етишган  деб  ўйлайман.  Гап  шундаки,  маълум  вақт
           (балки ҳозирда ҳам) миллий даромадни ҳисоб-китоб қилишда асосан
           «харажатлар  –  маҳсулот  ишлаб  чиқариш»  таҳлили  натижалари  қў-
           шилган.  Молиялаштириш  доим  муаммоли  ҳолат  бўлган.  Харажат  ва
           натижаларни  таҳлил  қилиш,  айниқса,  техника  тараққиётини  таҳлил
           қилиш учун биз кўпроқ муҳандислик билимларига эга бўлишимиз ло-
           зим,  чунки  бугунги  кунда  техника  тараққиётини  ҳаракатлантирувчи
           куч – илмий тараққиёт ҳисобланади.
              Фоули:  Иқтисодиётда  илмий  тадқиқотларнинг  устувор  йўна-
           лишларини аниқлашда тескари алоқа ҳисобга олинади  деб  ўйлай-
           сизми?
              Леонтьев: шубҳасиз. аввало, бу мудофаа саноатига хос ҳисобла-
           нади. илмий тараққиёт ҳарбийларга фойда келтирди.
              Фоули:  1960–1970-йиллар  бошларида  иқтисодий  фанда  яна  бир
           муҳим  ўзгариш,  кейнсчилик  консенсусдан  ҳозирги  кунда  рационал
           кутилмалар  ва  бозор  клиринги  концепцияси  ва  идеал  башорат  деб
           номланувчи моделларга ўтиш юз берди. Сиз ўша вақтда Гарвардда
           ишлардингиз. Сизнинг фанингизда рўй бераётган ҳолатларни қандай
           баҳоладингиз? Бу ўзгаришларни қандай омиллар белгилаб берди?
              Леонтьев:  илгари  иқтисодий  таълимотда  кейнс  устунлик  қилган.
           Бу  инқилоблар  кутилмалар  назариясида  олдинга  ҳаракатланишга  қай
           даражада  кўмаклашганини  билмадим.  Математика  нуқтаи  назаридан
                                                                                        1
   10   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20