Page 12 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 12
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
Фоули: 1940-йилларда Коулз Комиссияси иқтисодиёт ва ўлчов
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
муаммолари ечимига ўзига хос ёндашувни ишлаб чиққан. У Сизда
тушунча ҳосил қилганмиди?
Леонтьев: Йўқ. Мен дарҳол танқид билан чиқдим.
Фоуле: «Харажатлар – ишлаб чиқариш» усули иккинчи жаҳон
урушидан кейин давлат сиёсатини ишлаб чиқишда қўлланилишини
кутганмидингиз? Бу балки келгуси ўн йиллик учун намуна бўла оли-
ши билан қизиқдир!?
Леонтьев: аввало, нафақат давлат, балки тармоққа хослиги билан
ҳам қизиқ. Бироз вақт ўтгач, америка иқтисодиётида автомобиль сано-
атининг ўрни тўғрисида савол туғилганда саноатчилар ассоциацияси
«Леонтьевга мурожаат қилинг» деди: чунки мен мисол тариқасида ав-
томобиль саноатидан фойдаланилган бир ишни нашр этдим. Мен эмпи-
рик ишни чоп этдим, менинг тамойилим назарий хулосаларга келишда
ҳар гал ҳақиқий маълумотлардан фойдаланиш, яъни фақатгина гапи-
риш эмас, балки бу қандай ишлашини ҳақиқатда тушунишдан иборат
бўлган, гарчи мен унга баъзан риоя қилолмаган бўлсам-да.
Фоули: Айтайлик, сиз автомобиль саноати ёки бошқа муайян
тармоқларни ривожлантириш учун «харажатлар – маҳсулот иш-
лаб чиқариш» усулидан фойдаландингизми?
Леонтьев: Совуқ уруш даврларида Хоффенберг деган иқтисодчи
яшаб ўтган. У кўп маротаба эмпирик таҳлил билан шуғулланган,
Қўшма штатлар учун «харажатлар – ишлаб чиқариш» жадвалини ту-
зишда жуда муҳим роль ўйнаган. У ҳақиқатда ёрқин сезгига эга эди.
Статистика билан шуғулланиш учун эса, алоҳида усулларга эга бў-
лиш лозим. Мен биринчи харажат ва натижалар жадвалини жуда қисқа
вақтда тузганимда кўп марта телефон орқали суҳбатлашдим. Деярли
ҳамма компанияларга, айниқса, савдо компанияларига қўнғироқ қилиб,
улардан маълумотлар олдим.
Фоули: Дистрибьюторлардан уларнинг буюртмачилари тармоқ-
лар бўйича тақсимланишини сўраганмисиз?
Леонтьев: Ҳа, айнан шундай! Мен дистрибьюторларга тўғридан-
тўғри мурожаат қилдим.
Фоули: 1946 йилда Америка ҳукумати «харажатлар – маҳсулот
ишлаб чиқариш» ишчи жадвалига эга бўлганми?
Леонтьев: Ҳа-ҳа. Савдо вазирлиги, иқтисодий таҳлил бюросида.
иқтисодий таҳлил бюроси миллий даромадни ҳисоб-китоб қилган ва
уларда харажат ва натижалар ҳисоби жадвали мавжуд бўлган. Меҳнат
вазирлигида энг яхши жадвал ҳам тузилган. Рузвельт давридаги
12