Page 16 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 16

ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ

               ўйлаб қаралса, бу – жуда нозик нарса, мен эса ҳозир адабиётларни ав-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               валгидек  кузатиб  бормаяпман,  лекин  кутилмаларни  оладиган  бўлсак,
               уларга тааллуқли алоҳида таҳлил бўлмаган. Бу фақат қуруқ гап эди. Мен
               кутилмалар назариясига қандайдир муҳим ҳисса қўшилганини кўрма-
               дим, лекин даврий ўзгаришларни қисқа муддатли башоратлашга маълум
               ҳисса қўшилган ва улар муҳим аҳамиятга эга бўлган деб ҳисоблайман.
                  Фоули: Демак, сиз, бу силжиш янги ёндашувни маълум эмпирик
               устунлигининг натижаси деб ўйлайсизми?
                  Леонтьев: Йўқ, мен бундай деб ўйламайман.
                  Фоули: Балки, кейнсчилик ўзини барбод қилгандир?
                  Леонтьев: Тахминимча, ҳа.
                  Фоули: Сиз, Кейнс нуқтаи назари аввалбошданоқ ишончли эмас-
               ди, деб айтдингиз, демак, буни сиз афсусланмай илгари сурмоқдасиз,
               шундайми?
                  Леонтьев:  Ҳа,  мен  монетарист  эмасман,  лекин  пул  оқимининг
               чуқурроқ таҳлили бу йўналиш ривожига кўмаклашади деб ўйлайман.
                  Фоули: Пул ҳаракати тўғрисида ҳисоботлар тайёрланганми?
                  Леонтьев: Ҳа, лекин улар жуда мураккаблаштирилган. иқтисодий
               тизим  қандай  ишлашини  тушуниш  учун  осонлаштириш  муҳим
               аҳамиятга эга.
                  Фоули: Пул оқимлари таҳлилини харажат ва натижалар таҳ-
               лили билан боғлаш мумкинми?
                  Леонтьев: Ҳа, лекин мен кимдир бу амални бажарганини кўрмадим.
               албатта, бу ерда пуллар иштирок этмайди, лекин пул оқимлари жуда
               муҳим деб ўйлайман. Фикримча, пул оқимларини юқоридан пастга эмас,
               балки пастдан юқорига боғлаш лозим, чунки ҳар бир компанияда пул
               оқимлари (бюджетлар, кредитлар ва ҳ.) ва режалар тузиш учун масъул
               шахс бўлиши лозим деб ўйлайман. Ҳозирги вақтда фақат пул оқимлари
               режалаштирилмоқда, банкда айнан шу ишларнинг ҳаммасини бажарув-
               чи шахс ҳам бор. агар, адашмасам, компаниянинг заём маблағларини
               кўпайтиришга  масъул  менежер  банкнинг  кредитлар  бўйича  менежер-
               лари  билан  ҳамкорлик  қилади,  у  кўпинча  алоҳида  компаниялар  учун
               масъулдир. Мен бунинг устида ишлаш бўйича бир неча таклифлар иш-
               лаб чиқдим. икки кишидан бир хил рақам олиш қизиқ, албатта. Қисқа
               муддатли инвестициялар йўналишини танлаган ҳолда, улар қай тарзда
               ўзаро таъсирга эга эканлигини англаб олиш фойдали бўлади.
                  Фоули: Иқтисодиёт назарияси бу ҳақда алоҳида бош қотириб
               ўтирмаган. Аксарият моделлар мувозанатнинг алоҳида шартлари-
               дан келиб чиққан, шундай эмасми?
                  Леонтьев: албатта.
           1
   11   12   13   14   15   16   17   18   19   20   21