Page 11 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 11
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
мумкин эди. Ҳозирги вақтда техник тараққиёт муҳим аҳамиятга эга,
албатта. Бу иқтисодий ўзгаришларнинг муҳим омили ва ижтимоий ўз-
гаришларга сабаб бўлмоқда.
Фоули: Нима деб ўйлайсиз, бу тебранишлар сўнувчи ёки порт-
ловчи характерга эга бўлиши мумкинми?
Леонтьев: Математика нуқтаи назаридан, улар сўнувчан бўлиши
шарт эмас. Лекин нега портлаш юз бермаяпти деган савол туғилади?
Портлашга йўл қўймайдиган баъзи кучлар, шу жумладан, сиёсат ва
бошқа нотекис таъсирлар каби иқтисодий кучлар ҳам мавжуд. ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Фоули: 1930-йилларда Маршак билан талаб таҳлили бўйича ке-
лишмовчилик юзага келган эди, шундайми?
Леонтьев: Ҳа, бунинг тафсилотларини тўлиқ эслолмайман, аммо
Маршакнинг ёндашувларида мантиқий жиҳатдан камчилик мавжуд
бўлган деб ўйлайман.
Фоули: Айтинг-чи, «харажатлар – ишлаб чиқариш» усули
иқтисодий ҳаётда қандайдир роль ўйнаганми?
Леонтьев: «Харажатлар – ишлаб чиқариш» усулини аслида килда
ва Миллий бюрода ишлаган давримда яратганман. Миллий бюрода мен
«тагидан кавлаш» фаолиятини олиб борганман, чунки Митчелга кўра,
у тор амалий масалалар билан шуғулланган, менда жуда кучли назарий
сезги бор эди. Жараённи тушуниш учун назарияга эга бўлиш лозим. У
ерда мен яширин назарий семинарлар ташкил этдим. Чунки, семинар-
лар Миллий бюро тамойилларига мос келмаганлиги учун ҳам яширин
олиб борилган.
Фоули: 1940-йилларда Миллий бюро ва Коулз жамғармаси ўртаси-
да эмпирик усул ва назарияларнинг ролларини қиёслаш бўйича кескин
зиддиятлар бўлган. Ўша даврда Кумпанс жуда кескин мақола ёзган.
Леонтьев: Бинобарин, мен математика улкан ва жуда муҳим аҳамият
касб этади деб ҳисобларканман. Мен доим коулз комиссияси томонида
бўлардим.
Фоули: Лекин, институционал равишда Сиз Миллий бюрога
яқин бўлардингиз, шундайми?
Леонтьев: Мутлақо тўғри. Ўзимнинг президентлик мактубим-
да қайд этиб ўтганимдек, агар ҳақиқатда эмпирик фанни тушунишни
хоҳласангиз, у ҳолда, сизда далиллар бўлиши лозим деб ҳисоблайман.
Муаммо ҳам ушбу далилларни қандай ташкил этишда.
Фоули: Сизнинг фикрингиз ушбу икки нуқтаи назарнинг ўзига
хос синтези бўлган тўғрими?
Леонтьев: Ҳа, айнан шундай.
11