Page 6 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 6
ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ВАСИЛИЙ ЛЕОНТЬЕВ БИЛАН СУҲБАТ
«Тизимни тузатишни хоҳлайсизми?
Яхши. Лекин, дастлаб уни ёритиб беринг,
кейин эса, униг ҳолатини яхшиланг».
василий Леонтьев ХХ асрдаги иқтисодиёт фани қиёфасини таъриф-
лаб берганлардан биридир. У «даромад – харажат» таҳлили назарияси
(кўпгина адабиётларда «харажатлар – маҳсулот ишлаб чиқариш» ёки
«харажатлар – чиқариш» деб юритилади) ва бугунги кунда таркибий-
иқтисодий таҳлил воситасига айланган «даромад – харажат» жадвал-
ларининг техник-иқтисодий маълумотлар асосида қуриш усулларини
ишлаб чиққан. 1940- ва 1950-йилларда бу назария умумий иқтисодий
мувозанат концепциясини аниқлаб олишда ҳам муҳим аҳамият касб
этган.
шунингдек, Леонтьев талаб назарияси, халқаро савдо ва иқтисодий
ўсишни ривожлантиришга ҳам амалий ҳисса қўшди. Монетар сиёсат
назарияси, эконометрика, атроф-муҳитнинг иқтисодий муҳофазаси,
аҳолишунослик муаммолари, техник тараққиётни тақсимлаш,
қуролсизлантириш, капиталларнинг халқаро ҳаракати, иқтисодий режа-
лаштириш ҳамда Собиқ иттифоқ ва бошқа социалистик иқтисодиётлар
ҳолатларини тадқиқ этишда самарали ижод қилди.
Леонтьев технология, савдо, демография, экология ва ядро қуроллари
устидан назорат соҳасидаги миллий ва халқаро сиёсатни ишлаб чиқишда
фаол иштирок этган. шунинг учун, у замонавий иқтисодий назария
усули ва ёндашувларнинг етакчи танқидчиси ҳисобланган. Леонтьев
1973 йилда иқтисодиёт бўйича нобель мукофоти билан тақдирланган.
василий Леонтьев билан уюштирилган суҳбат 1997 йил 14 апрелда
унинг нью-Йоркдаги «вашингтон-скуэр» боғининг ёнида жойлашган
квартирасида бўлиб ўтди. василий Леонтьев меҳмонхонада юмшоқ
курсида ўтирар, Леонтьева хоним эса квартиранинг қайсидир хонаси-
да бирор юмуш билан банд бўлиб, вақти-вақти билан унинг ҳолидан
хабар олиб турарди. Унинг кўриниши ўзгача, яъни ўйчан, лекин доим
мафтункор бўлиб кўринарди. Баъзан унинг сўзлари ҳар чоракда бонг
уриб турувчи соат жаранги ва нью-Йорк шаҳрига хос шовқинни босиб
қўярди.