Page 7 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 7

ВАСИЛИЙ ВАСИЛьеВИч ЛеОНТьеВ

              Фоули:  Маркс  «Капитал»  асарининг  иккинчи  жилдидаги  так-
           рор  ишлаб  чиқариш  схемалари  билан  «даромад  –  харажат»  усу-
           лининг  алоқаси  тўғрисида  катта  мунозара  бўлди.  Маркс  Сизнинг
           иқтисодчи сифатида шаклланишингизда қандай аҳамият касб эт-
           ган?
              Леонтьев: Мен диплом ишимни Россияда ёзганман ва айнан шу ерда
           мен  марксизмни  ўргандим,  лекин  мен  иқтисодчи-марксист  эмасман.
           Ўзимнинг «даромад – харажат» усулимни ишлаб чиққаним ҳолда та-
           лаб ва таклифнинг классик ва неоклассик таҳлилидаги камчиликларни              ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           бартараф этишга ҳаракат қилдим. Мен уни доим тизимга эга эмас деб
           ҳисоблайман. Тахминимча, Сиз менинг Президентга мактубимни ўқиб
           чиққансиз. Менинг фикримча, умумий  мувозанат  назарияси  ҳақиқий
           маълумотлардан қай тарзда фойдаланишни тушунтириб бермаган. ва,
           шу сабабли, ҳақиқий асосни таъминлаш, мунтазам тарзда далилларни
           рўйхатга олиш ва шу орқали тизимнинг амал қилиш механизмини яна-
           да тушунарлироқ қилиш учун ўзимнинг махсус «даромад – харажат»
           усулимни ишлаб чиқдим.
              Фоули:  Маркснинг  такрор  ишлаб  чиқариш  схемалари  сизнинг
           концепциянгизни шакллантиришда қандай роль ўйнади?
              Леонтьев:  аслида,  ҳеч  қандай  роль  ўйнамади.  Маркс  яхши  ма-
           тематик  бўлмаган.  У  ҳамма  вақт  рақам  ва  формулаларда  адашган,
           қийматнинг  меҳнат  назарияси  у  қадар  мазмундор  эмас,  лекин,  асли-
           да,  мен  Марксни,  Маркс  эса  мени  талқин  қилган  бўлиши  мумкин.
           Менга кенэ ва унинг ғоялари таъсир этган бўлиши эҳтимолдан холи
           эмас. Университетда мен иқтисодчи мутахассислигига ўқиганман. Ўша
           вақтлардаёқ мен XVII асрдан бошлаб барча иқтисодчиларнинг асарла-
           рини мунтазам равишда ўқий бошладим. Мен тинмай ўқиб-ўрганганим
           сабабли, иқтисодий таълимотлар тарихи соҳасида яхши тайёргарликка
           эга бўлдим, шунинг учун мазкур фаннинг ҳолатини баҳолай оламан.
              Фоули: Сиз совет ҳукуматининг илк даврларида Совет Итти-
           фоқида яшаганмисиз?
              Леонтьев: Мен 1925 йилда Совет иттифоқидан кетганман. Мен у
           ҳукуматнинг баъзи тартиботлари маъқул бўлмади, ишимни давом этти-
           риш учун у ердан кетишга мажбур бўлдим.
              Фоули: Ўша даврларда Совет Иттифоқида режалаштиришнинг
           асоси сифатида статистика тўғрисида кимдир бош қотирганми?
              Леонтьев:  Йўқ.  Моҳиятан  қарасак,  бунга  қайсидир  маънода  ало-
           қадор  бўлган  ҳолат,  бу  –  миллий  даромад  таҳлилидир.  Ҳар  қандай
           таҳлил сингари у ҳам ҳаддан ташқари умумлаштирилган. Сизга бирор-
   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11   12