Page 304 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 304
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Мукофотдан сўнг, одатда фильм интервьюсининг бир қисми
сифатида ўтказиладиган кичик суҳбат пайтида, биз Тринитй кол-
лежи ҳовлисидан ўтаётганимизда, оператор менга шундай деди:
«Сиз тўлайдиган солиқлар ҳукумат томонидан соғлиқни сақлаш
ва таълим каби ўзингиз қадрлайдиган яхши ишларга сарфланар
экан, бу ҳол сизни солиқ тўлашдан жуда мамнун қилиши керак,
шундай эмасми?» Мен бу ажойиб далил деб ўйладим ва менга
ёқди. Одамлар солиқлар ҳақида шундай фикрда бўлишларини
истардим. Бироқ тадқиқотларим асосан шуни кўрсатдики, одам-
лар солиқларга бундай муносабатда эмаслар ва бу ҳатто кўпчи-
ликни кўпроқ даромад олишдан тийиб қўймоқда. Хусусан, улар
энди керакли миқдорда солиқ тўламаяптилар. Афсуски, юқори
солиқ ставкалари кўпчиликни солиқлардан қочиш ёки уларни
четлаб ўтиш йўлларини излашга ундаётганини тан олишга маж-
бурман.
Ғарб мамлакатларида солиқларнинг умумий миқдори ҳамон
анча юқори ва умуман олганда, кўпчилик мамлакатларда у яна
кўтарилмоқда. Бунинг жуда оддий сабаблари бор: Европада дав-
лат томонидан таъминланадиган таълим каби соҳалар учун тобора
кўпроқ маблағ талаб этилмоқда. Таълим табиий равишда қиммат-
лашиб борадиган соҳа, Британияда эса соғлиқни сақлаш хизмати
алоҳида эътиборга лойиқ. Соғлиқни сақлашга сарфланадиган ма-
блағлар миқдори сезиларли даражада ошмоқда ва менимча, бошқа
Европа мамлакатларида ҳам аҳвол худди шундай. Аслида, кўпчи-
лик одамлардан фарқли ўлароқ, мен юқори деб ҳисобланган че-
гирма солиқ ставкалари ҳақида унча ташвишланмайман. Меним-
ча, Европанинг аксарият мамлакатларида умумий чегирма солиқ
ставкаси 50 фоиздан ошади, яъни даромад солиғига ҚҚС каби бо-
шқа солиқларни қўшганда. Шундай қилиб, одамлар ўз даромадла-
рининг асосий қисмидан ташқари анча катта улушини давлатга у
ёки бу мақсадларда сарфлаш учун тўламоқдалар. Бироқ улар нима
учун бу маблағларнинг кўп қисмини қайтариб олмаяпман деб ўй-
лашларини тушунмайман, чунки аслида кўп имтиёзлар яхши таъ-
минланган қатламга ҳам тегишли. Шу билан бирга, мамлакатда
фаровон турмушда яшамайдиган жуда кўп одамлар бор. Менимча,
аҳолининг кўпчилиги солиқ тўлашдан кўра тизимдан кўпроқ наф
кўрмоқда ёки кўриши мумкин. Менимча, гап шунда. Бу ҳамма учун
302