Page 302 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 302
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Шотландия университет тизимининг афзалликларидан би-
ри шуки, асосий фанингиздан ташқари бошқа фанларни ҳам ўрга-
насиз. Мен ҳам шундай қилиб, математика асосий фаним бўлса-да,
инглиз адабиёти ва физикани ҳам ўргандим. Эдинбургда ўқиган
пайтимни эслаб, энди тушуняпманки, ўшанда жиддий математик
тадқиқотлар билан шуғулланишим керак эди. Аммо бундай қил-
мадим, шунчаки математикани ўрганиш ва у ҳақда кўпроқ билим
олишдан завқландим. Демак, бу асосан ўрганиш жараёни эди. Ке-
йин Кембрижда катта ўзгариш юз берди: мен математиканинг ўзим
учун бевосита аҳамиятини тушунмай қолдим. Шу сабабли, ўзимча
фойдалироқ бўлган нарсани қилишга қарор қилдим.
Мен буни янада қизиқарлироқ бўлишини ҳис қилганимга
аминман. Шунда мен чиндан ҳам ҳал қилишни истаган муам-
молар борлигини, ҳақиқатан янги нарсаларни қилишни хоҳла-
ётганимни чуқур ҳис этдим. Бу, эҳтимол, мен ўқиган бир-икки
мақоланинг ғоят ҳаяжонли туюлгани сабаб бўлганидандир. Улар
қизиқарли муаммони кўтариб, уни амалда ҳал қила оларди. Янги
фикрга қандай эришиш мумкинлигини кўрсатувчи ажойиб ми-
соллар келтирилганди. Аввал ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмаган
нарса ҳақида ҳақиқатан ҳам бирор маъноли гап айтиш мумкин
эди. Улардан бири оптимал солиқлар ҳақида бўлиб, кейинчалик
мен шу мавзуни профессионал даражада ўрганишга қизиқдим.
Мухбир: Ҳиндистонга борганингизни биламан. Бу балки асо
сий йўлдан четга чиқиш бўлгандир. Аммо бу сизга нима бера олди?
Чунки сиз фойдали ва янги бир нарса қилмоқчи эканлигингизни ай
тган эдингиз. Ўша пайтда ривожланаётган мамлакатларнинг иқ
тисодиётини яхшилаш, яъни улар билан ривожланган мамлакат
лар ўртасидаги фарқни камайтириш ғояси бор эдику?
Жеймс Миррлис: Ҳа. Мен ривожланиш иқтисодчиси бўлиш-
ни хоҳлаётганим аниқ бўлди. Яъни камбағал мамлакатлар иқти-
содиёти устида ишлашни хоҳлашимни айтгандим. Аслида, бу
– фарқни қисқартиришдан кўра, уларнинг даромадларини оши-
риш ҳақида эди. Бу эса иқтисодий ўсишни англатади ва бу менинг
асосий қизиқишим. Шунинг учун Ҳиндистонга боришим жуда
омадли бўлди. Буни менга Нобель мукофоти совриндори Амартя
Сен маслаҳат берди. Ўша пайтда бир-биримизни танирдик. Мен
бу вақтда шунчаки тадқиқотчи талаба эдим, у эса ёш илмий ходим
бўлган.
300