Page 305 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 305
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
зарур бўлган, одамлар ўзлари учун сотиб олишлари қулай бўлмаган
баъзи асосий нарсалар барчага тақдим этилиши кераклиги ҳақи-
да. Бироқ буларнинг аксарияти асосан яхши таъминланган қатлам
томонидан молиялаштирилиши лозим.
Мухбир: Ғарб дунёсидаги кексаётган аҳоли муаммосини қандай
баҳолайсиз? Хусусан, пенсия тизимлари, кексалар парвариши, таълим
ва давлат томонидан аҳолига кўрсатиладиган бошқа хизматларни
молиялаштириш учун етарли солиқ тушумлари бўлмаслигидан хаво
тирланиш ҳақида фикрингиз қандай?
Жеймс Миррлис: Ҳа, албатта. Шуни таъкидлаш керакки, Ев-
ропанинг асосий қитъа мамлакатлари учун бу жиддий муаммо ҳи-
собланади. Фикримча, бу бироз муболаға қилинган, чунки иқтисо-
дий ишлаб чиқариш бизга зарур. Яъни бу нафақат одамлар, балки
капитал томонидан ҳам яратилади. Бу тиббий хизматлар ва маъ-
лум даражада таълим каби соҳаларга ҳам тааллуқли. Демак, иш-
чилар ҳам керак албатта, лекин капитал каби бошқа ресурслар
ҳам муҳим. Шундай экан, жамғарма орқали капитални кўпайти-
риш йўли билан келажакда кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқаришни
таъминлаш мумкин бўлади.
Шундай қилиб, бу демографик ўзгаришлар Европа иқтисо-
диётида кўпроқ жамғариши кераклигини кўрсатмоқда, деб ўй-
лайман. Дарҳақиқат, баъзилари бунга киришган, аммо менимча
етарлича эмас; улар бу борада етарлича ҳаракат қилишмаяпти.
Баъзи мамлакатларда туғилиш кўрсаткичлари жуда паст даражада.
Бу турли хил оқибатларга олиб келади. Ҳозирги кунда одамларни
ташвишга солаётган нарса бу – кўплаб нафақахўрлар ва ишсизлик
бўладиган давр. Айтишим керакки, ўртача фуқаро даромадининг
деярли ярмини солиқлар ва бошқа тўловларга сарфлаши мумкин
бўлса-да, бу 90 фоизни тўлашдан анча фарқ қилади. Буларнинг соғ-
лиқни сақлаш, таълим ва нафақалар учун сарфланаётганини ҳи-
собга олсак, бу жуда қимматли нарсалар эканини кўрамиз.
Мухбир: Ҳа, албатта.
Жеймс Миррлис: Менимча, одамларнинг бу масалага шунча-
лик ташвишланиши бироз ғалати. Албатта, бу Европа иқтисодиёти
жуда секин ўсаётган вазият фонида содир бўлмоқда. Даромадлар
303