Page 306 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 306

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         озгина  ошган,  аммо сезиларли  даражада эмас. Мен: «Эҳтимол,  20
         йилдан  кейин  ишчилар  бугунги  ишчилар  қила  оладиган  даража-
         да жорий истеъмолга маблағ ажрата олмасликлари мумкин» деган
         бўлардим. Ахир бу ёмон эмас. Бошқача айтганда, одамлар ҳозирги
         пенсияларни  тўлаш  учун  даромадларининг  кўпроқ  қисмини  со-
         лиқларга сарфлайдилар. Ва бу қисм анча ўсади. Шунинг учун улар
         нисбатларга эътибор қаратадилар.
                Мухбир:  Бироқ  ҳозир  тежашга  мажбур  бўлган  сиёсатчилар  билан
         одамларнинг  қўрқувидан  фойдаланишга  моил  бўлган,  оппортунистик
         сиёсатчилар  ўртасида  мулоқот  етишмаяптими?  Айтмоқчиманки,
         бу масалаларни муҳокама қилиш қийин, чунки улар жуда мураккаб ва
         одамлар шунчаки ўз чўнтакларига қарашади.

                Жеймс Миррлис: Ҳа, аслида, одамлар бу масаланинг моҳия-
         тини  ҳис  қилишади.  Тасаввур  қилинг,  агар  сиз  жамғармани  сези-
         ларли даражада оширсангиз, бу ҳозирги истеъмолни камайтириш
         усули  бўларди,  худди  келажакда  эмас,  балки  ҳозир  солиқларни
         оширишга ўхшаб.  Эҳтимол,  одамлар  муаммонинг асосини шунда
         деб билишади. Сиз доимо нарсаларни нисбатлар нуқтаи назаридан
         ўйламаслигингиз  керак.  Ҳа,  энди  ҳозирги  авлод  ўз  турмуш  дара-
         жасини сезиларли даражада пасайтириши керакка ўхшайди, токи
         уларнинг  фарзандлари  келажакда,  эҳтимол,  ҳозирги  авлодники-
         дан  анча  юқори  бўлган  турмуш  ва  истеъмол  даражасидан  баҳра-
         манд бўла олсинлар. Мен буни қисман шунинг учун айтаяпманки,
         иқтисодий ўсиш суръати яна тезлашади, деб ўйлайман. У 1,5 фоиз
         даражасида қолиб кетмайди.

                Мухбир: Бу ҳақидаги фикрингиз ижобийми?

                Жеймс  Миррлис:  Ҳа, сабаби нега ундай бўлмаслигини кўр-
         маяпман.  Айтмоқ¬чиманки,  баъзи  муаммолар  борлигини  била-
         ман,  лекин  бу  қисман  Европа  иқтисодиётининг  умумий  манзара-
         сига қараб айтилган фикр. Масалан, биз ҳозир ўтирган жой катта
         ҳудуднинг  марказига  ўхшайди,  бу  ерда  ишсизлик  даражаси  паст
         ва иқтисодий ўсиш яхши кетмоқда. Бироқ, бундай бўлмаган бошқа
         ҳудудлар  ҳам  бор.  Ғарбий  Франция,  Жанубий  Италия,  Шимолий
         ва Шарқий Германия нима учун жуда ёмон натижа кўрсатаётгани
         жуда қизиқ саволлар бор.



         304
   301   302   303   304   305   306   307   308   309   310   311