Page 177 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 177
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
Ауманн: Бу сўровларни шубҳа остида қолдиради ва улар борасида
янада кўп саволларни келтириб чиқаради. Масалан, кишилар ижтимоий
сўровларга жавоб қайтариш давомида интервью улардан қандай жавоб
кутаётганини англашга ҳаракат қилишади. натижада, улар «ҳақиқатни»
эмас, балки «тўғри» жавоб берадилар. яна бир бор таъкидламоқчиман,
улар буни англамаган ҳолда қилишади.
Ҳарт: Сизнинг айтганларингиздан келиб чиққан ҳолда, ҳаракат-
ларни ҳар бир қарор нуқтаи назаридан эмас, балки узоқ истиқболда
баҳолаш зарур экан-да. Шунингдек, биз аниқ ҳисоб-китоблар ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
қилолмаслигимиз ва ҳар бир қарорни баҳолаёлмаслигимизни эъти-
борга олиш зарур. Биз нисбатан оддий ва турли вазиятларга тат-
биқ этиш мумкин бўлган қоидаларни чиқаришимиз зарур.
Ауманн: Бу ҳам сабаб бўлиши мумкин. кишилар нима сабабдан ҳар
бир ҳаракатларини оптималлаштириш эмас, балки янги қоидаларни
яратишларининг асосий сабабини ёритиб беради? Бу жуда қимматга
тушади.
Ҳарт: Канеман ва Тверскининг сўзларига кўра, кишилар ҳаддан
ташқари кўп ҳолларда эвристика ва оғишишлардан фойдаланадилар,
охиргилари эса эпизотик эмас, балки тизимли характерга эга бўлади.
Сиз тизимли характер, агар сиз қоидалар даражасига қарайдиган бўл-
сангиз, у ҳолда булар албатта тизимли бўлади деб айтдингиз. Улар
ҳар бир ҳаракат учун оптимал бўлганлиги сабабли оғишишлар юзага
келади. Тизимли оғишишлар оқилона қоидалар билан мос келади.
Ауманн: Жуда яхши таъриф. агар сиз тизимли оғишишларга диққат
билан қарайдиган бўлсангиз, улар қоидалар учун қулайлигини кўрасиз.
аксарият ҳолатларда кишилар бундай тизимли оғишиш ҳолатига ту-
шиб қолганда қандайдир тўғри йўл тутиш – энг яхши ечимдир.
Ҳарт: Бу энди, фаолиятингизнинг бошқа соҳаси билан – айнан
биология ва эволюцион экология билан боғлиқ. Бу ҳақда бироз тўх-
талиб ўта оласизми?
Ауманн: Эволюциянинг ўйинлар назарияси билан алоқаси сўнгги
30–40-йиллардаги асосий воқеалардан бири бўлган. Бу 1960 йиллар,
яъни катта иқтисодий ютуқлар давридаги, кооператив ўйинлар наза-
рияси соҳасидаги улкан кашфиётлардан бири эди. У 1980–1990 йил-
лардаги нокооператив ўйинларнинг шиддат билан ривожланишининг
ибтидоси бўлган.
Бу кашфиёт ўйинлар назарияси, биология ва иқтисодий назарияга
жуда катта таъсир кўрсатди. Бу биология чегарасидан чиқувчи ўйин-
га ёндашувдир. Бу кишилар яшай олишлари ёки ғойиб бўлишларига
1