Page 180 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 180
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
Ауманн: айтиш қийинроқ. Ўйинлар назарияси қайси йўналиш
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
бўйича ҳаракатланишини билишнинг деярли иложи йўқ. 2000 йилда
Бильбаода Ўйинлар назариясини ўрганиш бўйича халқаро жамият кон-
грессида нутқ сўзлаб, мен келгуси тадқиқотлар учун бир қатор масала-
лар муҳокамасини ўртага ташладим.
агар умумий қирралар ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда олимлар
турли йўналишларда фаол ҳаракат қиладилар. яқин вақтларда биз фан-
нинг турли йўналишларда «кечишини» кузатишимиз мумкин бўлади.
Бир қатор олимлар қатъий равишда жуда мураккаб математика йўна-
лишида ҳаракатланаётганларини кўриш мумкин. Биз ўйинлар назария-
сининг тажрибавий ва техник татбиқига бир қатор мисолларни куза-
тяпмиз. келгусида ўйинлар назарияси билан шуғулланувчи инсонлар
камдан-кам ҳолатларда бир-бирларини тушуна оладилар.
Ҳарт: Сиз бобилча оломон тўқнашуви таҳдид солади демоқ-
чимисиз?
Ауманн: Бу – жуда мураккаб таъриф. албатта, бу менга ёқади деб ай-
толмайман, лекин бу назариянинг ривожланиш аломати ҳисобланади.
Ҳарт: Ўйинлар назариясида фойдаланиладиган турли ёндашувлар
ҳақида гапириб бера оласизми? Масалан, стратегик ва нокоопера-
тивга нисбатан аксиоматик ва кооператив, концептуалга нисбатан
математик тўғрисида. Ёндашувларнинг бундай катта сони нима
билан боғлиқ? Улар бир-бирига зид келадими ёки турли қарашларни
намоён этадими? Ўйинлар назариясида баъзи ёндашувлар тўғри,
баъзилари эса нотўғри дейдиган кишилар ҳам мавжудми?
Ауманн: Ҳа, кооператив ўйинлар аҳамиятсизроқ, норелевант ва қи-
йин қўлланилади деб ҳисобловчи нокооператив ўйинлар тарафдорлари
ҳам мавжуд.
Мен нокооператив ўйинлар ёки стратегик ўйинлар назарияси, коо-
ператив ўйинлар назарияси ёки коалицион ўйинлар назарияси ҳақида
бироз тўхталиб ўтмоқчиман. Стратегик ўйинлар назарияси стратегик
мувозанат билан боғлиқ – атрофдагиларнинг таъсири билан, нэш мувоза-
нати ва коррелятив мувозанат каби вариантлари билан белгиланадиган
индивидуал фойдалиликни оширишни англатади. Ушбу назария киши
қандай йўл тутиши керак ва у қандай йўл тутади деган саволларга жавоб-
лар излайди. Бошқа томондан, коалиция ўйинлари назарияси диққатини
олган натижалар тақсимотига қаратади, баъзан эса ушбу натижаларга
эришиш учун нима қилиш зарурлигига ҳам эътиборини қаратади.
амалий нуқтаи назардан стратегик ўйинлар назарияси турли му-
возанат тушунчаларидан ҳам фойдаланади ва ўйинларнинг аниқ
талқинига асосланади. Ўз навбатида, коалиция ўйинлари назарияси:
1 0