Page 178 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 178
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
имкон берувчи хулқ-атворларига хос хусусиятларидан келиб чиққан
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ҳолда қандай йўл тутишларига ёндашувдир. Ҳаммаси худди биология
қоидаларига ўхшаш. Бу нэш мувозанатининг онгли танлов, онгли равиш-
да максималлаштиришни англатувчи оддий, эскича талқинидан қатъи
назар онгли танлов масаласи эмас. Бу биз юқорида қайд этиб ўтганла-
римиз, яъни оқилона қоидалар, оқилона ҳаракатларга нисбатан ўйинлар
назариясининг янада тўғри талқини ҳисобланиши билан боғлиқ.
Ҳарт: Ўйинлар назариясининг ўзи нима деб сўрашнинг ҳозир ай-
ни мавриди?
Ауманн: Ўйинлар назарияси, бу – оқилоналик нуқтаи назаридан
ўзаро алоқаларни ўрганишдир. Ҳатто оқилоналик онгли бўлиши шарт
эмаслигига қарамай, у ҳанузгача асосий ҳисобланади. шунинг учун биз
атрофимизда оқилона нуқтаи назарларни кўришимизни талқин этамиз.
Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, агар бошқа кишилар, қарорлар қабул
қилувчи бошқа шахслар, ўз қарорларини оптималлаштириш истагида
бўлган бошқа объектлар бўлса, кишилар қандай йўл тутишлари керакли-
гини сўраймиз. Ўйинлар назарияси – турли мақсадларга эга бошқа субъ-
ектлар мавжудлигида қарорлар қабул қилишнинг энг қулай йўлидир.
Ҳарт: Ҳар бир субъектнинг қарори қаерда ҳар бир субъект-
нинг якуний натижасига таъсир этади? Уларнинг ҳар бири ўз
қарорларини оптималлаштириш билан шуғулланаётганлиги ва
шахсий мақсадларини илгари суришга ҳаракат қилаётганлигини
эътибордан қочирмаслик зарур.
Ауманн: Зеро, кўплаб фанлар, қиёсланмайдиган фанларни кўриб
чиқиш мумкин. иқтисодиёт ёки сиёсатшунослик каби фанларга бошқа
ёндашувлардан фарқли ўлароқ, ўйинлар назарияси мукаммал рақобат,
монополия, олигополия, халқаро савдо, солиққа тортиш, овоз бериш,
қўрқитиш (сақлаб қолиш воситаси сифатида), ҳайвонларнинг хатти-
ҳаракатлари каби алоҳида масалаларни ҳал этиш учун тор йўналишга
эга лойиҳалардан фойдаланмайди. У барча интерфаол ҳолатларга мос
келувчи методикани яратади, кейин эса ҳар бир муайян ҳолатда нима
юз бераётганини кузатади.
Лекин, ўйинлар назариясини ушбу барча фанларнинг ҳимоячиси
сифатида кўриб чиқиш ўрнига, уни ҳар бир фаннинг алоҳида жиҳати
таҳлилига ёндашув деб ҳисоблаган яхшироқ, менимча. Ушбу фан-
ларда мазкур жиҳатга алоқаси бўлмаган кўпгина ҳолатлар мавжуд.
компьютер илми, математика, иқтисодиёт, сиёсатшунослик фанлари-
нинг кўпгина масалаларига ўйинлар назариясини татбиқ этишнинг
иложи йўқ.
1