Page 173 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 173

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

              Мен  нимани  танлашга  бошим  қо-
           тиб  қайта-қайта  таклифларни  кўриб
           чиқардим. охир-оқибат, Bell Labs нинг
           таклифини қабул қилдим ва шу ондаёқ
           уларга  бу  ҳақда  хабар  қилдим.  Ўша
           куниёқ биз уй излашга киришдик.
              оқшомда уйга қайтгач, мен бу ма-
           салада  янглишганимни  тушундим.
           Мен қарийб уч ҳафта давомида тўғри                                             ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           қадамни  излаш  истагида  қийналдим,
           лекин, ниҳоят, қарор қабул қилганимда
           унинг  нотўғри  эканлигини  англадим.
           Мен  тезроқ  исроилга  жўнаб  кетиш
           истагида  эканлигимни  тушундим  ва
           менга ҳеч нарса, ҳатто, исроилга сафар учун пул ишлаш зарурати ҳам
           тўсқинлик қила олмаслиги, акс ҳолда, Қўшма штатларда узоқ йиллар
           қолиб кетишим мумкинлигини англадим.
              агар  биз  бутунлай  кўчиб  кетишни  истасак,  у  ҳолда  буни  дарҳол
           амалга оширишимиз керак эди. Мен Bell Labs компаниясига қўнғироқ
           қилдим ва қароримни ўзгартирганимни айтдим, агар ишласам ҳам бир
           йилдан сўнг кетишимни ҳам хабар қилдим. Улар менга: «ауманн, сен
           бизга  ишлашга  мажбур  эмассан.  агар  хоҳламасанг,  компаниямизда
           ишлашинг шарт эмас». Мен: «яхши, лекин ҳозир июнь ойи, исроилда
           ўқув йили октябрдан бошланади. Бу вақтгача мен Bell Labs да ишла-
           шим мумкинми?» – деб айтдим. Улар бунга рози бўлишди ва бу жуда
           оқилона келишув эди.
              Ушбу  тўрт  ой  жуда  ҳам  ажойиб  ўтди,  бу  вақтда  мен  компьютер
           илми соҳасида мутахассис саналган Жон Маккарти ҳамда математик,
           мантиқшунос  ва  Тюринг  машиналари  бўйича  мутахассис  Жон  Эди-
           сон билан танишдим. Ўша йили ёзда Эдисон билан бир қизиқ воқеа
           юз берди. У Тюринг машиналари тўғрисидаги бир иш ёзди ва уни Bell
           Labs номидан нашр этишни хоҳлади. Лекин, компаниянинг патентлар
           департаменти  бунга  аралашди.  Улар  Тюринг  машиналарининг  тако-
           миллаштирилишини  патентлаш  мумкинми  ёки  аксинча  ҳолатни  би-
           лишни истардилар. Эдисон уларга Тюринг машиналари аслида машина
           ҳисобланмаслигини тушунтиришига жуда кўп вақт сарфланди.
              Мен амалий қарорларни қабул қилиш қанчалик оғир эканлигини сўз-
           лаб бериш учун жуда узоқ ва батафсил гапиряпман. Бундай қарорларни
           қабул қилиш бизнинг моделларимизга нисбатан анча мураккаброқ. Сиз
                                                                                       1
   168   169   170   171   172   173   174   175   176   177   178