Page 172 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 172

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

               шломонинг беваси ҳам яна турмуш қурди, лекин шунда ҳам бизнинг
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               қизимиз бўлиб қолаверди. Ҳозирги кунда бизнинг йигирма нафар нева-
               ра ва битта эварамиз бор.
                  оиламиз  жуда  ажойиблиги  билан  бирга,  аксарият  ишларни  ҳам
               ҳамкорликда  амалга  оширамиз.  Масалан,  биз  биргаликда  чанғи  уча-
               миз. 4-5 йилда бир марта биз энди 30 кишидан ташкил топган бутун
               оила бир ерда жамулжам бўлади.
                  Ҳарт: Шахсан ўзим бунга гувоҳ бўлганман, ҳақиқатда Ауманнинг
               оиласи жуда машҳур, меҳмондўст ва уюшган деб айтиш мумкин.
                  Ауманн: Рафиқам Эстер олти йил аввал саратон касаллигидан ва-
               фот этди. У жуда ажойиб аёл эди. Бошланғич мактабни тамомлагандан
               сўнг у Безалель санъат мактабига қабул қилинди. У ўта иқтидорли қиз
               бўлган. Мазкур мактабда Эстер кумуш билан ишлашни ўрганди, ундан
               ташқари, у жуда чиройли чизар эди. Эстернинг қўллари ҳам, юраги ҳам
               мисоли олтиндек бўлган. У эллик ёшга етганида кексалар учун махсус
               марказ – Франкфортер-марказга ишга жойлашди. Эстер у ерда тўгарак
               ташкил қилиб, кексалар ўз қўллари билан нимадир яратишлари мум-
               кинлигини исботлади, масалан аппликация ясаш, тўқиш, тикиш, гилам
               тўқиш ва ҳ.лар. Бу унга иккита севган иши билан шуғулланиш имкони-
               ни берди, яъни санъат билан шуғулланиш ва инсонлар билан ишлаш,
               шунингдек, уларнинг ҳар бирига шахсий муаммоларида кўмаклашган.
                  У санъат мактабига қабул қилинганида Безалель етарлича илоҳий
               жой бўлган. Эҳтимол, бу ҳозир ҳам шундайдир, лекин ўша вақтларда
               бу мактаб эскичароқ ва махсусроқ эди. Унинг ота-онаси Эстер у ерда
               ўқишига қатъиян қарши эди. Эътиқодли яҳудий оиласи учун ёш қизлар
               бундай жойга ўқишга жўнаб кетиши мисли кўрилмаган ҳодиса эди. Ле-
               кин, Эстер шахсий фикрига эга бўлган. У жуда кичик эди, лекин нима-
               нидир истаса, албатта бунга эришарди.
                  Ҳарт:  Сиз  1956  йилда  Исроилга  жўнаб  кетиш  қарорини  қабул
               қилиш тўғрисида қандайдир қизиқ тарих мавжуд.
                  Ауманн: 1956 йилда мен Принстонда докторлик ишимдан кейинги
               ишларимни тугатдим ва энди нима қилишим кераклиги ҳақида ўйла-
               дим. аввал айтганимдек, мен исроилга кетдим. Мен таржимаи ҳолимни
               нафақат иерусалимдаги яҳудийлар университетига, балки бир нечта
               жойга юбордим, чунки мен томонимдан «тухумларни бир қутига жой-
               лаштириш» нотўғри бўларди. натижада, бир нечта таклифлар олдим.
               Улардан  бири  Мюррей-Ҳилл  даги  Bell Telephone  Laboratories  компа-
               ниясидан олинган, улардан бири иерусалимдан ва яна кўпгина жой-
               лардан эди.
           1 2
   167   168   169   170   171   172   173   174   175   176   177