Page 170 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 170

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

               лишининг ҳар олти куни алоҳида геологик даврни намоён этувчи жа-
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               раён сифатида кўриб чиқилиши мумкин. аввалги даврларда, эҳтимол
               ҳозирги вақтда ҳам фан динни инкор этади, уларни яраштириш зарур
               деган фикр мавжуд бўлса керак. кечирасиз, лекин мен бундай ёндашув-
               ни маъқуллайман.
                  Ҳарт: Масалан, олам яралишининг олти кунини оламиз. Рост-
               ми-ёлғонми, бунинг қабул қилинган қарорлар ва хатти-ҳаракат ти-
               зимларига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу – бошқа масала.
                  Ауманн: Бу – оламга бошқача назар, уни идрок этишга бошқача ён-
               дашувдир. Мана шунинг учун мен сизнинг саволингизга ер думалоқ
               деб жавоб қилар эдим, бу ҳам оламни идрок этиш вариантларидан би-
               ридир. оламни эволюцион-геологик ракурсдан кўриб чиқиш ҳам мум-
               кин. агар биз кўпгина қарашларни маъқулласак, у ҳолда ҳақиқат, турли
               моделлари, оламга турли қарашлар тўғрисидаги турлича тасаввурлар-
               ни кўриб чиқишимиз мумкин.
                  Ҳарт: Менимча, олимлар бундай муаммога дуч келмайдилар. Дин
               вакилларида сиз ҳозир айтганларингиз борасида муаммолар бўлади-
               ми?
                  Ауманн: кишилар сони қанча бўлса, фикрлар сони ҳам шунча бўла-
               ди. Уларнинг баъзиларида бу борада муаммолар бўлиши мумкин. ай-
               тгандек, иқтисодчиларнинг ҳеч бирида бундай муаммо бўлмайди деб
               ишонч  билан  айта  олмайман.  Баъзи  олимлар  –  доктриналарнинг  та-
               рафдорлари жуда кўп.
                  Ҳарт: Оқил кишилар бундан дин оламида жуда яхши яшашла-
               ри мумкин. Сиз фан ва динни жуда яхши бириктирдингиз. Бу жуда
               қизиқ бўлганди.
                  Ауманн: Мен уларни бирлаштирмадим ва бунинг учун бирор ҳаракат
               ҳам қилмадим. Бу – турли хил нарсалар.
                  Ҳарт: Сиз буни уларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан амалга
               оширдингизми? Келинг, энди таржимаи ҳолингиз ҳақида гаплашай-
               лик.
                  Айманн:  Мен  1930  йилда  Германиянинг  Франкфурт  шаҳрида
               эътиқодли яҳудийлар оиласида дунёга келганман. отам тўқимачилик
               маҳсулотларини улгуржи савдоси билан муваффақиятли шуғулланган.
               Биз Германиядан 1938 йилда жўнаб кетдик. аслида, биз бу мамлакат
               ҳукуматининг бошига Гитлер келган вақтда, яъни 1933 йилдаёқ тарк
               этишни режалаштирган эдик, лекин қандайдир сабабларга кўра, яъни
               бу унчалик ёмон эмас, ҳаммаси яхши бўлиши, бу кунлар ўткинчи деб
               айтганлиги учун бу режамиз бироз чўзилди.
           1 0
   165   166   167   168   169   170   171   172   173   174   175