Page 166 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 166

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

               бўлган, улардан энг ёрқин намуна 1964 йилда «RAND»да нашр этилган
           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
               шепли меморандумидир.
                  Ҳарт:  Сизнинг  келишувлар  тўғрисидаги  теоремангиз  ҳам  илм-
               фанда  муҳим  аҳамиятга  эга  бўлади.  Лекин  умумий  билимлар
               ҳақидаги оддий ва элегант расмийлаштирувингиз янада каттароқ
               аҳамиятга эга. У «интерфаол эпистемология» каби соҳанинг пай-
               до  бўлиш  хабарчисига  айланди.  Сизнинг  кашфиётингиз,  нафақат
               ўйинлар  назарияси  ва  иқтисодиётда,  балки  компьютер  фанлари,
               фалсафа, мантиқ соҳаларида ҳам кўплаб ишлар ёзиш катализато-
               рига айланди. У оқилоналик каби мураккаб масала ҳамда мувозанат
               билан боғлиқ барча масалаларда таҳлил олиб бориш имкониятини
               берган. Энг қизиғи шундаки, бу сизни деярли ортга, яъни коррелятив
               мувозанатга қайтарди.
                  Ауманн: Мутлақо тўғри. 1977 йилда ушбу муаммоларга бағишлан-
               ган  ишим  нашрдан  чиқди  (Aumann,  1987).  Умумий  билимлар  ғояси
               ҳақиқатда  коррелятив  мувозанатнинг  «тўғри»  таърифини  беради.  Бу
               нэшнинг мувозанатни бироз ёпиқ ҳолда кенгайтириши ҳисобланади.
               аксинча, агар кишилар ўзларида мавжуд бўлган ахборотга оптимал да-
               ражада таъсир этсалар, бу ҳаммага маълум бўлса, у ҳолда улар корре-
               лятив мувозанатга эришадилар. Лекин, бу ерда мувозанат асосий эмас.
               коррелятив  мувозанат,  бу  –  оқилоналик,  шунингдек,  умумий  устун-
               ликлар ҳақидаги умумий билимлардир.
                  Ҳарт: Келинг, Яҳудийлар университетидаги ишингиз тўғрисида
               гаплашамиз.  Сиз  бу  ерга  1956  йилда  боргансиз  ва  ҳозирда  ҳам  шу
               ерда фаолият юритмоқдасиз.
                  Ауманн: Мен сизга бир гап айтаман. амалий математиканинг тар-
               кибий қисмлари ўйинларнинг математик назарияси ҳисобланади. Мен
               талабалик давримда кўплаб «соф» математиклар амалий математикага
               осмондан қарашган.
                  Ҳарт: Келинг, бир йўла 1991 йилга ўтамиз. Бу вақтда Яҳудийлар
               университети  қошида  Оқилоналикни  ўрганиш  марказига  асос  со-
               линган эди.
                  Ауманн: Мен ҳатто бу кимнинг ғояси эканлиги – Йорам Бен-По-
               ратми ё Менаҳем Йаарникими ёки уларнинг ҳамкорликдаги ғояларими,
               билмадим. Университет ректори Бен-Порат Йаари, итамара Питовский,
               Мотти  Перри  ва  мендан  оқилоналикни  ўрганиш  марказини  ташкил
               этиш бўйича ўз таклифларингизни беринг деб сўради. Бундай марказ-
               ни қандай деб аташ ҳам номаълум эди. Ўйинлар назарияси, иқтисодиёт
               ва фалсафа билан боғлиқ бирор соҳа. Биз кўплаб учрашувларни амалга
           1
   161   162   163   164   165   166   167   168   169   170   171