Page 163 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 163

РОБеРТ ЖОН AУМАНН

              канторнинг  диагонал  усули  каби  бирон  нарсани  эслаб  кўринг.
           Ҳозирги  кунда  уни  тривиал  деб  аташ  мумкин,  баъзан  у  ҳақиқатда
           тривиалдир.  Лекин,  шуни  унутмаслик  керакки,  масалан,  Гёделнинг
           тўлиқсизлик тўғрисидаги машҳур теоремаси замирида айнан у ётади.
              Ҳарт: «Изоҳда тривиал» ва «олишда тривиал», булар – икки хил
           нарса. Амалиётда бу бироз тушунмовчиликни келтириб чиқаради.
           Сиз  буни  олишингиз  биланоқ  ниманидир  изоҳлаш  мумкин.  Бошқа
           томондан, буни кашф этиш ва тушуниш қийнроқ кечади.
              Ауманн:  Ҳа,  тўғри  таъриф  катта  аҳамиятга  эга  бўлиши  мумкин.         ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           Диагонал усулга кўра, ҳатто соф математика доирасида ҳам қандайдир
           тривиаллик муҳим бўлиши мумкин. албатта, бундан ташқари, матема-
           тик нуқтаи назардан тривиал саналган кўплаб турли кузатишлар ҳам
           мавжуд. Масалан, «халқ теоремаси». Мен бу теорема ҳақида 50-йил-
           ларнинг  охирларидаёқ  эшитганман,  лекин  унинг  аҳамиятини  англаш
           учун ҳали жуда ёш эдим. Мен жиддийроқ нарсага қўл урмоқчи бўлдим,
           пировардида, 1959 йилда уни нашрдан чиқардим. Бу яхши иш, яъни
           менинг ўйинлар назарияси борасидаги биринчи ишим эди. Лекин «халқ
           теоремаси» оддийлигига қарамай, катта аҳамиятга эга.
              Эҳтимол, буни бошқалар ҳам билишган бўлса керак. кимдир так-
           рорланувчи  ўйинлар,  динамик  ўйинлар,  узоқ  муддатли  таъсир  каби
           мавзуларда фикр юритиб улгурганди. Масалан, шеплининг стохастик
           ўйинлар,  Эвереттнинг  рекурсив  ўйинлари,  Gillette  компаниясининг
           амалиётини ҳам келтириб ўтиш мумкин. Мен такрорланувчи ўйинлар-
           ни  тадқиқ  этган  ягона  олим  эмасдим.  Такрорланувчи  ўйинлар  билан
           қизиққан ҳар қандай киши, айниқса, у математик бўлса, тез орада «халқ
           теоремаси»га тўқнаш келади.
              Ҳарт: Бу 1959 йилда содир бўлган. Келинг, кейин нима бўлгани
           ҳақида айтинг.
              Ауманн:  1960-йилларнинг  бошида  Моргенштерн  ва  кун  Принс-
           тондаги штаб-квартираларида Marhematica деб номланган консалтинг
           фирмасига асос солдилар. Бу номни ҳозирги кунда айнан шундай ном-
           ланаётган  дастурий  таъминот  билан  адаштирманг  (Wolfram  Research
           маҳсулоти назарда тутилмоқда).
              Ҳарт: Сиз ўзингиз ҳақингиздаги бирор ахборотни ёритиб беряп-
           сиз. Масалан, қисқа муддатли истиқболда қандай ҳаракатлар оп-
           тимал бўлиб, оппонентингизга сиз тўғрингиздаги реал маълумот-
           ларни  ёритиб  бериши  ва  шу  тариқа  узоқ  истиқболда  сизга  зарар
           келтириши мумкин.
              Ауманн: Мутлақо тўғри, мазкур ахборот келгуси ишларимда мавжуд
           эмас. Бу ишларимда ҳаммаси, ҳатто хатти-ҳаракат ҳам келгуси ўзаро му-
                                                                                       1
   158   159   160   161   162   163   164   165   166   167   168