Page 160 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 160
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
возимига кўтарилган Генри киссинжер ҳам иштирок этган. Мен исро-
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ил тарихи бўйича етарлича кенг билимга эга эканлигим маълум бўлди.
1973 йилдаги Йом-кипр урушидан сўнг у исроил ва Мисрга бориб,
уларни муроса қилишга ҳаракат қилди. иерусалимда у шаҳарнинг энг
яхши меҳмонхонаси Keng David меҳмонхонасида тўхтаб ўтди. кўп-
чилик унинг ҳаракатларидан хайратланиб, у Мисрни ёқлаяпти деб
ҳисоблашарди.
Keng David меҳмонхонасида уқаловчи бўлиб ишлайдиган жияним
Стив штраус ҳам шундай фикрда эди. шундай қилиб, буни ўйинлар
назарияси ва ауманнлар ўртасидаги муносабатдан бири деб ҳисоблаш
мумкин. анжуманда киссинжер ўйинлар назариясини дипломати-
да қўллаш ва совуқ уруш вақтида халқаро муносабатларни ўрнатиш
ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида гапириб ўтган. Ўша вақтларда киши-
лар тинчлик поёнига етмоқда деб ҳисобларди. 1963 йилдаги кариб
инқирози бунга яққол мисол бўла олади. Ушбу инқирозни ҳал этиш,
халқаро муносабатларни ўрнатиш ва қўллаб-қувватлашда ўша вақтда
танилган ўйинлар назарияси мактаби кеннедига таъсир эта олди.
киссинжер ва Герман канн бу ерда асосий ўринда эдилар. Ҳозирги
вақтда кеннедининг инқироз давридаги хизматлари қайд этиб ўтилган
эди. Лекин, ўша вақтларда кўрилган чоралар хавфли туюлганди. Ушбу
барча воқеалар, гўёки тенглик истаган пайтда емирилиши мумкиндек,
яъни нафақат кариб инқирози вақтида, балки ундан олдин ёки кейин
ҳам содир бўлиши мумкиндек туюларди.
1950 йилнинг охири, 1960 йилнинг бошлари совуқ урушдан йироқда
бўлган деб ҳисобланарди. Тахминан 1960–1961 йилларда ҳамма ақлдан
озиб, ядро урушидан ҳимояланиш учун ерости биноларини қура бош-
лаган эди. Ўйинлар назарияси бўйича мутахассислар ҳукуматнинг эъ-
тиборини, бу каби ҳаракатлар баъзилар томонидан агрессияга тайёр-
гарлик сифатида баҳоланиши мумкин деган мурожаат билан чиққан
эдилар. нима сабабдан улар ерости бинолари қурилиши агрессия си-
фатида қаралиши керак? Ҳаммаси жуда оддий. Сиз нима учун пана
жойлар қурасиз? Сабаби: сиз ядро урушидан қўрқасиз. нима учун
ядро ҳужумидан қўрқасиз? Бунинг сабабларидан бири, ўзингиз ҳужум
қилишга ва жавоб қайтаришга тайёрланмоқдасиз. агар сиз пана жой-
лар қураётган экансиз, шахсий ҳимоянгиз ҳақида ўйласангиз, у ҳолда
тинчликда яшашга интилиш каби кўриниши мумкин. шундай қилиб,
кимдир сизга ҳужум қилиши мумкин деяпсиз, чунки ўзингиз бу ишни
қилмоқчи эмассиз. шунинг учун ерости биноларини қуриш жуда аг-
рессив қадам бўлиб кўринган.
1 0