Page 157 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 157
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
Ҳарт: Ўша вақтда операциялар ва ўйинлар назарияси тадқиқоти
етарлича кучли боғланган. Менимча, сиз шу тариқа...
Ауманн: ...ўйинлар назарияси билан қизиқиб қолгансиз демоқ-
чимисиз. Ҳа, жуда тўғри. Мен Массачусетс технологиялар институти-
да Принстонда докторлик даражасини ҳимоя қилганимдан сўнг 1953
йилда институтга келган Жон нэшни учратдим. Мен магистратуранинг
охирги курси талабаси эдим, у эса ёш математик учун жуда обрўли
ҳисобланган ўқитувчи лавозимида ишлар эди. шундай қилиб, у мендан
анча катта бўлиб, олим сифатида иерархик табақада ҳам юқорироқда ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
турарди. Биз учрашдик ва мен ундан ўйинлар назарияси ҳақида эшит-
дим. Биз фаолроқ муҳокама қилган муаммолардан бири дуэлларга,
яъни шовқинли ва шовқинсиз дуэлларга тааллуқли бўлган.
шундай қилиб, мен Принстонга келганимда бироз камроқ бўлса-да,
лекин ҳар ҳолда ўйинлар назариясидан хабардор эдим. Bell Labs ком-
панияси биз ҳал этишимиз лозим бўлган муаммони эълон қилганда, бу
нэшнинг айнан бизга айтганлари бўлсак керак деб ўйладим. келинг,
ушбу нуқтаи назардан ўрганишни бошлаймиз. Қолганлари тарих хо-
лос.
Ҳарт: Сиз ўйинлар назарияси борасидаги ишларни ўқишни бош-
ладингизми?
Ауманн: Муаммонинг ечимини топиш учун мен ўзим учун зарур
бўлган фанларни ўқиб чиқдим.
Ҳарт: Ўша даврларда Принстондаги олимлардан қайси бири
ўйинлар назарияси билан шуғулланган? Сиз улар билан мулоқотда
бўлганмисиз?
Ауманн: Бироз, фақат математика факультети ўқитувчилари билан.
Ўша вақтда мен тугунлар назарияси билан шуғулланганман ҳамда Жон
Милнор ва, албатта, тугунлар назарияси корифейи Р.Фокс билан ҳам
мулоқотда бўлишдан манфаатдор эдим. Лекин, мен, шунингдек, ўйин-
лар назарияси соҳасидаги мутахассислар, яъни бир вақтнинг ўзида ту-
гунлар ва ўйинлар назариялари билан шуғулланган Милнор, Фил вульф
ва Гарольд кун билан ҳам мулоқотда бўлганман. Ўша вақтларда шеп-
ли RANDда бўлганлиги туфайли бизнинг дўстлигимиз бироз кейинроқ
юзага келди.
1956 йилда мен яҳудийлар университетига ўтдим. кейинроқ 1960-
йилларда ўз академик таътилимни Принстон университетида оскар
Моргенштерн гуруҳи – иқтисодий тадқиқотлар дастурида ўтказдим.
Гарчи дастур иқтисодиёт факультети қошида бўлган бўлса-да, мен би-
роз вақт Файн-Ҳоллда математика факультетида бўлганман.
1