Page 169 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 169
РОБеРТ ЖОН AУМАНН
ёндашув оптимал ҳисобланади, шунинг учун ҳамма унинг олдига бо-
ради! Сўзсиз, у жуда ҳақгўй ва одил инсон бўлиши жуда муҳим, бу эса
ахлоқ қоидалари билан белгиланган.
Лекин бу мувозанатни ташкил этувчи ҳамдир, чунки у бундай хис-
латларга эга бўлмаса, ҳеч нарса қилиб бўлмайди.
Митнагдим вакиллари орасида мен ҳам борман, ушбу феномен ҳам
мавжуд. исроилда рабби Фирер деб аталувчи киши бўлиб, у мамлакат-
да тиббиёт билимдонидир. У шифокор эмас. агар кимнингдир саломат-
лигида ноодатий ёки жиддий муаммо бўлса, унинг ёнига бориши ёки ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
қўнғироқ қилиши мумкин. Масалан сиз унга 1:17 да қўнғироқ қилиб, ўз
муаммоингизни тасвирлаб берсангиз, у сизга қаердан шифо топишин-
гизни айтади. Бу тахминан бир дақиқа давом этади. У сизни нафақат
аризонага тиббий марказга жўнатади, балки, агар зарурат туғилса, у
ерга етиб олишингизга кўмаклашади. У ҳам хасидларнинг раввини
сингари, у бутун ахборотни мижозлар ва шифокорлардан олади, шу би-
лан бирга, у фавқулодда машҳур инсондир.
шу вақтгача биз ўйинлар назариясининг меъёрий томонини му-
ҳокама қилдик. Масалан, алоҳида кишиларга нимани ва қандай қи-
лишлари лозимлиги борасида маслаҳатлар бердик, лекин унинг бошқа
томонлари ҳам мавжуд. Масалан, «давлат меъёрий»лиги. Дин сизга
сайловларни қандай олиб бориш ҳисоб ставкасини қандай камайти-
риш ёки ҳукуматни қай тарзда шакллантириш йўлини кўрсатмайди. У
сизга тақсимланган компьютер тизимини қандай яратиш ёки кимош-
ди савдосини қай тарзда олиб бориш ёхуд касалхоналар бўйича интер-
натларни қандай тақсимлаш борасида маслаҳат бера олмайди. яна бир
томони – «тасвирий»дир. Дин сизга, ривожланиш натижасида турли
ҳолатлар қай тарзда яратилган ёки рақобат тамойили нима учун ишла-
шини изоҳлаб бера олмайди.
Ҳарт: Агар юқорида таъкидланганларнинг ҳаммасини қўшсак,
диний оламда ўйинлар назарияси ҳам маълум ўринга эга. «Микро-
даража»да хулқ-атвор қоидалари – фақатгина маълум масалаларни
қамраб олувчи тамойиллардир, лекин «қарорлар эркинлиги» ҳам мав-
жуд. «Макродаража»да юзага келувчи тузилмалар ва ўз-ўзидан хулқ-
атвор қоидалари ўйинлар назарияси асосида: улар нима учун ва қандай
пайдо бўлганлигини таҳлил қилиш предмети ҳисобланади. Сизнинг
фикрингиз тақводорларнинг умумий нуқтаи назари ҳисобланадими?
Ауманн: Эҳтимол. Тақводорлар орасида бу каби масалалар жуда
кам муҳокама қилинган. Ёшлигимда дин вакиллари томонидан фан ва
динни «яраштириш»га кўплаб уринишлар бўлган. Масалан, олам яра-
1