Page 184 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 184

ТОМАС ЖОН САРЖеНТ

           ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                                                         ТОМАС


                                                           ЖОН

                                                     САРЖЕНТ











                  Aмерикалик  иқтисодчи  Томас  Жон  Саржент  1943  йил  19  июлда
               Калифорниянинг  Пасадена  штатида  туғилган.  Саржент  ўрта  мак-
               табни  аъло  баҳолар  билан  тамомлаган.  Гарварддаги  Саржентнинг
               синфдошлари  орасида  Кристофер  A.Симс  ҳам  бор  эди.  У  AҚШ  ар-
               миясида  биринчи  лейтенант  ва  капитан  сифатида  хизмат  қилган-
               дан  сўнг,  ўқитувчилик  қилишга  ўтади.  Пенсильвания  университети
               (1970–1971), Миннесота университети (1971–1987), Чикаго универси-
               тети (1991–1998), Стенфорд университети (1998–2002) ва Принстон
               университети (2009)да ўқитувчи лавозимларида ишлаган.
                  Ҳозирда Нью-Йорк университети иқтисод профессори ҳисобланади
               (2002 йилдан буён). У 1976 йилда Эконометрик жамият президенти
               лавозимида ишлаган. 1983 йилда Саржент Миллий Фанлар aкадемия-
               сига,  шунингдек,  Aмерика  Бадиий  ва  фанлар  aкадемияси  президент-
               лигига  сайланди.  У  1987  йилдан  бери  Стенфорд  университетидаги
               Гувер  институти  катта  ходими,  Пенсильвания  университети  Пенн
               иқтисодий тадқиқотлар институти маслаҳат кенгаши аъзоси ва 2015
               йилдан буён Сингапур менежмент университети Иқтисодиёт макта-
               би таниқли профессори ҳисобланади.
                  У  1964  йилда  Калифорния  штатидаги  Беркли  университетида
               «1964  йилги  синфнинг  энг  таниқли  олими»  сифатида  университет
               медали соҳиби бўлган ва Гарвардда докторлик диссертациясини 1968
               йилда Жон Р.Мейер назорати остида ҳимоя қилган.







           1
   179   180   181   182   183   184   185   186   187   188   189