Page 186 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 186
ТОМАС ЖОН САРЖеНТ
жаси, пулларга нисбатан реал фоиз
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ставкалари нейтраллиги, меҳнатга
талабнинг динамик модели, гипер-
инфляцияни амалий тадқиқ этиш,
«классик рационал» тахминлар мо-
делларида пуллар нейтраллиги тест-
ларига тааллуқли бўлган. Рационал
тахминлар эконометрикасига ҳисса
қўшишдан ташқари Саржент бир
вақтда назарий макроиқтисодиётда
ҳам бир нечта йирик кашфиётларни
амалга оширди. Масалан, рационал
тахминлар мувозанати шароитида
барқарор эгарли траекториялар таъ-
рифи, самарасиз сиёсат теоремаси
(иккала ишни ҳам нейл Уоллес билан
ҳамкорликда амалга оширган), шу-
нингдек, пуллар нейтраллигининг ра-
ционал ва иррационал назариясининг
кузатилган эквивалентлигини ёритиб
берди.
кейинроқ Том иқтисодиётнинг бошқа соҳаларида рационал тах-
минлар парадигмасидан фойдаланиш устида ўз ишини давом эттирди.
Бунинг иккита ёрқин мисоли: инфляцияга нисбатан давлат бюджети
чекловларидан фойдаланиш ва «монетаристларнинг ёқимсиз арифме-
тикаси» (нейл Уоллес билан ҳамкорликда) ҳамда европада ишсизлик
омиллари (Ларс Юнквист билан ҳамкорликда).
Томнинг рационал тахминлар гипотезасига асосланган ҳолда макро-
иқтисодиётга таъсири ушбу мавзу бўйича янада узоқроққа бориб
тақалади. Унинг 1979 йилда чоп этилган «Макроиқтисодий назария»
(«Macroeconomic Theory») номли дарслиги талабалар-магистрантлар-
ни макроиқтисодиётнинг янги қирралари билан таништирди, бунда
муваққат қаторлар таҳлили бутунлай макроназарияга ўзгартирилган,
макроиқтисодий мувозанат эса стохастик жараён сифатида кўриб
чиқилади.
Саржентнинг изланишлари рационал тахмин парадигмасини ривож-
лантириш ва татбиқ этиш билан чекланмади. Ҳақиқий олим сифатида
у рационалликнинг назарий асослари билан ҳам қизиқди. Суҳбатимиз
давомида у рационал тахминлар концепциясини илк танқиди уни
1