Page 191 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 191

ТОМАС ЖОН САРЖеНТ

              Саржент:  Сиз  нимани  назарда  тутишингизга  қараб.  1973  йил
           баҳорида  рационал  тахминлар  бўйича  Миннесота  университетида
           бўлиб ўтган анжуманда Лукас иштирок этган. анжуманнинг эртаси-
           га Питтсбургдан қўнғироқ қилишди менга. Боб ўзининг қўлёзмасини
           йўқотиб  қўйди,  бу  воқеа  анжуман  вақтида  юз  берган  бўлса  керак.
           Мен Ford Hall га бордим. У ерда анжуман ўтказилаётганди ва мен бир
           даста сариқ қоғозга эга папка топдим. Бу «Лукас танқиди» эди. Мен
           қўлёзмани почта орқали Бобга жўнатдим. айтиш мумкинки, мен ҳам
           «танқид»га алоқадорман.                                                        ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
              эванс ва Хонкапохья: «Лукас танқиди»га илмий доиралардаги
           фикрлар, сизнингча, қай даражада муҳим?
              Саржент: Улар иккита эди. Биринчиси, янада оптимистик-рационал
           тахминлар эконометрикасига тааллуқли. Рационал тахминлар мувоза-
           нати – тўғри функциядир. Уни ошириш керак.
              эванс ва Хонкапохья: Нима учун оптимистик?
              Саржент: Ҳақиқатнамо функциясидан фойдаланиш учун ўз моде-
           лига ишониш зарур. У кишини қизиқтираётган объектни (афзалликлар,
           технологиялар, ахборот кўплиги, ўлчов жараёнлари) сиз ишонган мо-
           дель маъносида аниқ баҳолаш имконини беради.
              эванс ва Хонкапохья: Иккинчи фикр қандай бўлган?
              Саржент: Турли текширувлар. Уларни сизнинг назариянгиз ёрда-
           мида олиниши мумкин бўлганларга нисбатан оптимистик руҳи камроқ.
           Сиз ўз моделингизга ишонмасангиз ундан фойдаланмайсиз. Сизнинг-
           ча, моделингиз қисман нотўғри ёки тўлиқсиз ўзига хосликка эга ёки
           сиз кимнинг моделига ёки маълумотлар массивига кўпроқ ишонасиз.
           Эслашимча,  Боб  Лукас  ва  Эд  Прескотт  дастлаб  рационал  тахминлар
           эконометрикасидан ҳайратда эдилар. Лекин, пировардида, у бизга ай-
           нан ўша юқори стандартларни уқтириб, уларга амал қилмаганликлари
           учун  кейнсчиларни  танқид  қилганмиз  деди.  Тестлар  бажарилгандан
           кейин  деярли  беш  йил  ўтгач  рационал  тахминлар  моделлари  бўйича
           ҳақиқатнамо муносабатлар Боб Лукас ва Эд Прескотт фикрларича, бун-
           дай тестлар жуда кўп яхши моделларни рад этган дейилади.
              Текширув ғояси моделни қўллашнинг қатор эҳтимолий вариантла-
           ри  бошқаларини  сақлаган  ҳолда  тан  олмасликдан  иборат.  Текширув
           моделингиз нотўғрилигига қарамай, иқтисодий сиёсатнинг миқдорий
           таҳлил этиш воситаси сифатида қимматга эга бўлиб бораётганлиги кў-
           риб чиқилган.
              эванс ва Хонкапохья: Нима учун сиз «турли текширув» деяп-
           сиз?
                                                                                       1 1
   186   187   188   189   190   191   192   193   194   195   196