Page 195 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 195

ТОМАС ЖОН САРЖеНТ

           рационал  тахминлардан  агентларнинг  «мияларини  тозалаш»,  кейин
           эса ўрганиш алгоритмлари ва маълумотлар хронологияси билан таъ-
           минлашдан  иборат  эди.  Уларнинг  хатти-ҳаракатлари,  Дэвид  крепс
           таърифига кўра, «тахминий фойдалилик»ни мослаштириш имконини
           берган. Сиз ўтиш тенгламаларининг сўнгги баҳосини доимий сифати-
           да кўриб чиққан ҳолда оптималлаштирасиз, ўзингизнинг ўтиш тенгла-
           маларингизни янгиланг, янада оптималлаштиринг, яна янгиланг ва ҳ.
           (Бу ўйинлар назариясида «тасаввурларнинг роли»га ўхшайди. крепс бу
           ҳанузгача «иррационал» бўлса, у ҳолда «рационал»ни аниқлаш қийин               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           бўлганда, бу фойдаланиш маънога эга бўлмайди).
              крепснинг шварц хотирасига бағишланган маърузаси унинг «тахми-
           ний фойдалилик» ғояси жозибадорлигига сизни ишонтирадиган қатор
           ажойиб  ўйинларни  ўз  ичига  олади.  Маргарет  Брей,  альберт  Марсет,
           Майкл вудфорл ва сиз иккалангиз, Сяохун Чен ва Ҳэл Уайт ва бошқалар
           агентларнинг бундай мослашувчан тизимлари рационал тахминлар му-
           возанатига чиқарилади. Биргаликда биз фикрлар уйғунлашадиган кенг
           шароитлар  тўпламини  кузатдик.  Рационал  тахминлар  мувозанатига
           ўхшаш ҳолат, бу – мослашувчан агентларга эга тизимлар учун ягона
           эҳтимолий ўртача нуқтадир. Ўхшаш натижаларни эволюцион йўл би-
           лан ва ўйинларнинг мос назариясида эришиш мумкин.
              эванс ва Хонкапохья: «Бирор номувофиқлик» ҳақида гапираёт-
           ганингизда нимани назарда тутдингиз?
              Саржент: Сўнгги нуқтасиз амалий шакллар ва шартланувчи ўзга-
           рувчилар нуқтаи назаридан агентларга қанчалик кучли таъсир этишин-
           гизга боғлиқ. Энг кичик квадратлар усулидан фойдаланиш бўйича илк
           ишларда агентларга дастлаб нотўғри, лекин тўғри амалий шакл ва шар-
           тли ўзгарувчиларга эга коэффициентлар топширилган. Бунда тизимлар,
           одатда, рационал тахминлар мувозанатига келтирилган.
              кейинироқ  сиз  иккингиз,  альберт  Марсет  ва  мен  ўз  ишларимда
           агентлардан баъзи релевант шартли ўзгарувчиларни, релевант хроно-
           логияларни  вақтидан  олдин  сезиш  орқали  тортиб  олдик.  Биз  «Ёпиқ
           ахборотга  таянганларнинг  рационал  тахминлар  мувозанати»  сингари
           кўриб  чиқиладиган  объектларга  эҳтимолий  маълумотларни  топдик.
           Чем ва Уайт, агентлар доимий нотўғри амалий шаклларга эга бўлган
           вазиятларни ўрганиб чиқишди. Уларнинг мос тизимлари баъзи мувоза-
           натга келтирилади, бунда агентларнинг башоратлари амалий шакллар
           билан қўллаб-қувватланган ахборотлар фильтрацияси синфи доираси-
           да қулай, лекин улар агентларни чеклаб қўйган.
                                                                                       1
   190   191   192   193   194   195   196   197   198   199   200