Page 336 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 336
ФРAНКО МОДИЛьЯНИ
фатида буюк инқилобга эришди. Мен ўзимни асосий кейнсчилардан деб
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ҳисоблайман, яъни тизим автоматик равишда маълум бир қоидаларсиз
ишсизликка барҳам бермаслигини биламан.
нарх мослашувчанлиги тўлиқ иш билан бандликни келтириб
чиқармайди, шу сабабли ишсизлик доимо ҳақиқий пул етишмаслиги
оқибатида бўлади. Бироқ, тан олиниши керак, шундай ҳолатлар бўла-
дики, Марказий банк керакли миқдордаги пулни етказиб бера олмайди.
Масалан, италиядаги ҳолат жуда қизиқ бўлган.
ишсизлик ҳақиқий маошларнинг жуда баландлиги туфайли содир
бўлади, улар тўлиқ иш билан бандликда етарлича салбий соф экспорт-
ни келтириб чиқаради. Ундай ҳолатларда, агар Марказий банк кўпроқ
умумий талабни ва иш ўринларини яратмоқчи бўлиб пул таъминотини
кучайтирса, савдо баланси молияга оид бўлмаган дефицитларга олиб
келади ва, оқибатда, Марказий банк шартнома тузишга мажбур бўлади.
Демак, сиз ҳар доим ҳам пул таъминотини ошириш имкониятига эга
эмассиз. Лекин, бу пул таъминоти осонлик билан ошириладиган ва иш-
сизлик ҳақиқий пул етишмовчилиги оқибатида бўладиган европадаги
ҳолат эмас.
Солоу: Биласизми, мен сизнинг шу фикрингизга қўшилган бўлар-
дим.
Модильяни: Фоиз ставкалари жуда юқори. Пул етарлича таъмин-
ланаётгани йўқ. Буни тушунишмаяпти. Бу эса, европа ишсизлигининг
асосий манбаидир. ишчи кучи бозоридаги бир қанча ислоҳотлар, шу-
нингдек, маош мослашувчанлиги ёрдам бериши мумкин эди, лекин уму-
мий талабдаги улкан ўсиш бўлмаса, бирор иш чиқмайди.
Солоу: Тўғри, лекин буни европалик банкирларга тушунтирол-
майсиз-да.
Модильяни: европада, узоқ давом этадиган ишсизлик ҳозирги
юқори даражага ҳисса қўшади, чунки у иш қидиришни камайтиради ва
узоқ ишсизликка сабаб бўлади деган тушунчани қабул қилишган. Йўқ,
жаноб. Бу – ўта чекланган сиёсатнинг оқибати.
Барнетт: Сиз баҳслашган, биржа пуфакчалари баъзан капи-
тал йиғимлар сақланадиган амалдаги даромадларнинг бир қисми
(амалий фойдага доимий қўшимча) сифатида кўрсатишдан келиб
чиқади. Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги воқеа-ҳодисаларга ишонасизми
ёки ҳозирги биржа бозори қийматлари асосийлари билан мосми?
Модильяни: Мен пуфакчаларга жуда қизиқаман, улар ҳақида кўп
ўйлайман, уларнинг борлигига ишонаман. Улар бозор механизмининг
нотўғри ишлаши манбаидир. Бу пуфакчалар негизи шуки, амалий ка-
питал йиғимлари фойда билан алмаштирилиб, нотўғри тушунилади,