Page 129 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 129
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Хўш, саноат иқтисодиёти нима? Бу бизнес моделлари нуқ-
таи назаридан асосий тавсиялар билан компаниянинг бозордаги
хатти-ҳаракатларини самарали ўрганишдир. Шунингдек, рақобат
ҳуқуқлари нуқтаи назаридан, яъни монополия бозоридаги ком-
паниянинг ёки бозорга таъсири кўп бўлган компаниянинг истеъ-
мол билан боғлиқ хатти-ҳаракатларини тадқиқ этишдир. Бозорга
кучли таъсир бу – нархларни харажатлардан анча юқори кўтариш
бўлиб, бу билан истеъмолчиларга зарар етказиш, қўшилиш ва со-
тиб олиш рақобатида муаммолар келтириб чиқаради.
Саноатни тартибга солишда яна бир муҳим жиҳат бор. Сано-
атни тартибга солиш – телекоммуникaция, электр энергияси, те-
мир йўл ва почта хизматларини тартибга солишдир. Шунингдек,
бозор ҳокимияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа муаммолар, яъни
банк фаолияти, суғурта оламидаги муаммоларни тартибга солиш
пруденциал тартибга солиш, деб аталади.
Хўш, демак бошловчи Луи айтиб ўтганидек, бу ўйин назари-
яси ва ахборот назариясига асосланган ишлардир. Ўйлайманки,
бу сиз ўрганган нарсангиз – ўйин назарияси бизга жуда керак.
Чунки бизда нарх, сифат, жойлашувни аниқлаш, инновaциялар
бўйича турли хил стратегияларга эга бўлган инновaцион бозор
учун рақобатлашишга ҳаракат қилаётган зиддиятли вазиятдаги
компаниялар бор.
Бундан ташқари, компаниялар ўртасида уларнинг страте-
гияси, харажатлари, сўровлари тўғрисида асимметрик ахборот
пайдо бўлиш жиҳатлари мавжуд. Бу тартибга солувчи органлар
ва тартибга солинадиган компаниялар ўртасида ҳам жуда муҳим-
дир, яъни тартибга солинадиган компаниялар ўз маълумотлари-
дан стратегик фойдаланишлари мумкин. Айтиш жоизки, бу тар-
тибга солишни бирмунча қийинлаштиради.
Талаба Юань: Раҳмат жаноб, мен сизга янада аниқроқ са-
вол бермоқчиман. Бу йил Хитойда ишлаб чиқарувчилар, яъни
ўз-ўзини иш билан таъминловчилар сафи сезиларли даражада
кенгайди. Бу Хитойда жуда оммалашган жараён. 3D форматли
принтерлардан фойдаланилади. Бу ҳақида ҳукумат ҳисоботла-
рида ёзилган ва Хитой Бош вазири семинарининг пресс-релизи-
да муҳокама қилинган.
127