Page 128 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 128

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Мухбир:  Сизни  кўпроқ  саноат  иқтисодиётининг  баъзи  муам­
         молари,  шунингдек,  иқтисодиёт  ва  психология  ўртасидаги  муноса­
         батлар қизиқтирадими?

                2007  йилда  ҳамкасбингиз,  иқтисодчи  Жан  Жак  Ларссон  билан
         биргаликда  ҳозирда  ўзингиз  Президент  бўлган  Тулуза  Иқтисодиёт
         мактабини  ташкил  қилдингиз  ва  унинг  нуфузи  ҳозирги  кунга  қа­
         дар  халқаро  рейтингларда  доимий  равишда  кўтарилиб  келмоқда.
         Ўша  йили  сиз  Морис  Аллаисдан  кейин  ИТММ  (Франциянинг  илмий
         тадқиқотлар  миллий  маркази  томонидан  берилади)  олтин  медали­
         ни  олган  2­иқтисодчи  бўлдингиз.  2014  йилда  Швеция  Қироллик  ака­
         демияси  сизнинг  академик  карьерангизни  иқтисодиёт  бўйича  Нобель
         мукофоти билан тақдирлади.

                Жаноб  Тироль,  мактабнинг  тўрт  нафар  ўқувчиси  сизга  ҳаёт
         ва  меҳнат  фаолиятингиз  ҳақида  саволлар  бериш  учун  кўнгиллилар­
         дан  бўлишди.  Тадқиқот  тажрибангиз,  шунингдек,  Франциянинг  уму­
         мий  ва  глобал  иқтисодиёти  ҳақидаги  тасаввурингиз  ҳақида  суҳбат
         қурамиз. Сизни ушбу 4 талаба билан биргаликда саҳнага таклиф қи­
         ламан!

                Талаба  Юань:  Салом,  Жаноб  Тироль,  менинг  исмим  Юань.
         Мен  Хитойдан  келган  талабаман,  2013  йилги  битирувчиман.  Сиз-
         ни бизга ҳозиргина таништирганларидек, иқтисодиёт ва саноатда-
         ги тадқиқотларингиз учун Нобель мукофотига сазовор бўлдингиз.
         Ушбу фанни ўрганишингиз, ўз тадқиқотларингиз ва уларнинг Ғарб
         иқтисодиётига таъсири ҳақида сўзлаб берсангиз.

                Жан Тироль: Жуда яхши. Биринчи навбатда, Юанга раҳмат!
         Аввало, шуни айтишим жоизки, ушбу мактабга келганим мен учун
         катта  шараф.  Бу  даргоҳга  қайта  келганимдан  таъсирландим.  Ва
         шунинг учун бугун сизлар билан суҳбатда бўлиш мен учун ҳам жу-
         да-жуда ёқимли!

                Дарҳақиқат,  ўтган  йилнинг  октябрь  ойида  ҳаётимда  муҳим
         воқеа  содир  бўлди.  Бу  Швеция  академиясининг  Нобель  мукофо-
         ти  билан  эътироф  этишидир.  Яъни  адабиётдан  фарқли  ўлароқ,
         иқтисодиёт, саноат бўйича ҳақиқатан ҳам амалга оширилган аниқ
         ишлар тўплами учун мукофотландик.



         126
   123   124   125   126   127   128   129   130   131   132   133