Page 126 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 126
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ёт мактаби директорлар Кенгашига раис этиб тайинланган. Жан
Тироль Франция Фанлар академиясининг аъзоси (2011), Тулузада-
ги илғор тадқиқотлар институти Ижроия қўмитаси аъзоси (ТИТИ,
2011) ва Стратегик тадқиқотлар Кенгаши аъзоси (2013)дир. У иқти-
сод ва молия бўйича 200 га яқин илмий мақолалар чоп этган. Са-
ноатни ташкил этиш назарияси, ўйинлар назарияси ва корпоратив
молия бўйича 11 та китоб муаллифидир.
Тироль микроиқтисодий таҳлилнинг кўплаб соҳаларига ўз
ҳиссасини қўшди. Унинг энг машҳур асарларидан бирида жамоа-
вий обрў назарияси, Акерлофнинг асимметрик маълумотларга эга
бозорлар моделини ривожлантиришга аҳамият қаратилган. Ушбу
назария обрў, сифат (товарлар, хизматлар), ҳалол хулқ-атвор каби
тушунчаларни математик модель шаклида тавсифлайди. Бошқа
муаллифларнинг шу каби мавзулардаги, хусусан, жамиятдаги кор-
рупцияга оид кўплаб янги асарлари Тироль таклиф қилган кон-
цепцияга асосланади. Бу таниқли назариётчининг хулқ-атвор
моделлари билан шуғулланиши иқтисодчиларнинг мазкур соҳа-
ни жиддий қабул қилишига туртки бўлди. Зеро, дунёни яхшироқ
маконга айлантиришда хулқ-атвор иқтисодиётидан фойдаланиш
янада самаралидир.
Жан Тироль турли университетлар ва иқтисодий ташки-
лотларнинг мукофотлари лауреати бўлган. 2014 йил 13 октябр-
да «Бозор ва мувофиқлаштиришдаги ўрин таҳлили» учун Нобель
мукофотига лойиқ топилди.
124