Page 125 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 125
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
ЖАН ТИРОЛЬ
Дунёнинг энг эътиборли ва нуфуз-
ли илм мукофоти – Нобель соҳибларидан
бири француз иқтисодчиси Жан Тирол-
дир. 2014 йилда бозор кучи ва уни тартибга
солиш бўйича амалга оширган тадқиқот-
лари учун иқтисодиёт бўйича Нобель му-
кофотига сазовор бўлган.
Жан Тироль 1953 йил 9 августда
Франция шимолидаги Троесда туғилган.
У 1976 йилда Париждаги Политехника
муҳандислик мактабида ҳамда 1978 йилда
Кўприклар ва йўллар миллий институтида
муҳандислик даражасини олган.
Тироль Париждаги Дофин университетида аспирантурада
таҳсил олди ва 1976 йилда магистрлик даражасига, 1978 йилда
фалсафа доктори даражасига эришди. У 1981 йилда Массачусеттс
технология институтида Эрис Маскин илмий раҳбарлигида «Иқ-
тисодий назария бўйича иншолар» номли диссертaцияси учун
иқтисод фанлари фалсафа доктори илмий даражасини олган.
Тироль Тулуза Иқтисодиёт мактабида Жан-Жак Лаффонт
фонди бошқаруви раиси ва Тулуза Капитоле университетидаги
Саноат иқтисодиёт институтида илмий директор бўлган. 1981
йилдан 1984 йилгача Миллий кўприклар ва йўллар мактабида
тадқиқотчи бўлиб ишлаган. 1984–1991 йилларда Массачусеттс
технология институтида иқтисод профессори лавозимида фао-
лият олиб борган. 1992 йилдан Тулузадаги (Франция) ижтимоий
Фанлар университети саноат иқтисодиёти институтининг илмий
директори, шу билан бирга Массачусеттс технология институти-
нинг вақтинча профессори бўлган.
Иқтисодчи 1995 йилда Олий ижтимоий фанлар мактабининг
фан директори масъул лавозимида фаолият юритган. У 1998 йилда
эконометрик жамият Президенти, 2001 йилда Европа иқтисодий
ассоциaцияси Президенти, 2007–2009 йилларда эса Тулуза Иқти-
содиёт мактаби директори бўлган. 2009 йилдан Тулуза Иқтисоди-
123