Page 284 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 284
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ишлаб чиқишдир. Бундай воситалардан бири – тескари ипотека.
Бу уйида бойлик тўплаган, аммо ўша уйда яшашни давом эттир-
моқчи бўлган уй эгаларига нафақага чиққандан сўнг вафот этгунла-
рига қадар ўз уйларида яшаш имконини беради. Улар кредитларни
тўлай олмаганлари учун уйдан чиқариб юборилишидан қўрқмай-
дилар. Аксинча, уй қийматининг сезиларли қисмини қарз олишла-
ри ва бу маблағни қўшимча аннуитетлар сотиб олишга сарфлашла-
ри мумкин. Бу эса уларга юқори даражада яшаш имконини беради.
Мана шундай мисоллардан бири.
Яна бир йўл узоқ муддатли парваришлаш ва умрбод рента
тўловларини бир пакетда бирлаштириш бўларди. Техник тафси-
лотларга кирмасдан айтганда, агар кимдир узоқ муддатли парва-
ришга муҳтож бўлса, унинг узоқ умр кўриш эҳтимоли камроқ бўла-
ди. Шунинг учун, иккала шартномани ҳам тақдим этиш орқали
таъминотчи – суғурта компанияси ёки корпоратив провайдер ўз
хавфини камайтириши ва натижада уларни алоҳида сотишга қара-
ганда камроқ ҳақ олиши мумкин. Шундай қилиб, биз молиявий ин-
новациялардан фойдаланишни излашда давом этамиз. Бу нафақат
ҳаётнинг пенсия даврини ҳал қилиш усули сифатида, балки барча
жойлардаги барча одамлар бошдан кечирадиган бутун ҳаёт цикли
давомида қўллаш учун ҳам муҳимдир.
Мухбир: Бу хавфни камайтиришнинг бир усули бўлиши мумкин
ми? Масалан, Швеция. Биз энди тушуна бошладикки, кўпчилигимиз ўзи
миз кутган пенсияни ололмаймиз, чунки вазият ўзгарди ва бизни маълум
қарорлар қабул қилишга мажбур қилишди ёки ишонтиришди. Сизнингча,
шахс учун хавф камроқ бўладими?
Роберт Мертон: Умидим, яъни мен яратмоқчи бўлган нарса,
албатта, ҳали тугалланмаган, лекин технология доирасида амал-
га ошириш мумкин бўлган нарса бу – одамларга нисбатан хавфсиз
иқтисодий пенсияга чиқиш имконини берадиган молиявий воси-
талар, дастурлар ва шартномалар ишлаб чиқишдир.
Мухбир: Бу дегани, масалан, молиявий муассасалар кўпроқ
таваккалчиликка моил бўлиши ёки бизнес юритиш усулларида кўпроқ
ахлоқ бўлиши керакми? Бу ерда кимлар ўзгариши кераклигини биласиз
ми?
282