Page 286 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 286
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Шундай қилиб, мураккаблик ортади, умуман олганда, бу янада са-
марали ва натижали тизимдир. Мен ҳақиқатан ҳам сезиларли ях-
шиланишлар бўлишига умид қиламан. Сўнгги 20 йил ичида моли-
явий хизматлар соҳасида жуда катта яхшиланишлар юз берганини
айтмасдан ўтолмайман. Шунчаки, уй хўжаликлари яхши қарор қа-
бул қила олмайдиган нарсалар учун кўпроқ масъулиятни ўз зимма-
ларига олиш тенденцияси мавжуд.
Мухбир: Тескари ипотека ҳақида яна тўхталмоқчиман. Буни
Қўшма Штатларда кўряпсизми?
Роберт Мертон: Бунинг турли кўринишлари мавжуд эди.
Кўпинча инновацион ғоялар билан шундай бўлади, дастлабки вер-
сиялари, менимча, анча сифатсиз эди. Улар ўзларининг асосий
вазифаларини бажармади. Мен таърифлаганимдек, Қўшма Штат-
ларда ҳозирча йирик таъминотчилар йўқ. Бошқа жойларда баъзи
ҳолатларда қўлланилган. Ҳозирги ишимда бўлгани каби, мен доим
жорий вазиятга эмас, балки келажак уфқларига қарайман. Шунга
қарамай, буни ишлаб чиқаришда ҳеч қандай технологик тўсиқлар
йўқ деб ўйлайман. Умид қиламанки, у яқин келажакда ривожлан-
тирилади.
Мухбир: Вақтда бироз орқага қайтиб, болалигингиз ҳақида сўра
моқчиман, чунки сиз доим келажакка интилишингизни айтгансиз.
Иқтисодиёт, молия ва уларга оид математикани яхши тушунишин
гизни қачон англадингиз? Буни болалигингиздан билармидингиз? Мен қа
ердадир ўқигандим, сиз бейсболни яхши кўрардингиз, лекин математи
кага унчалик қизиқмас эдингиз, шундайми?
Роберт Мертон: Мен академик фанлардан математикани
яхши кўрардим. Лекин сиз тўғри айтдингиз, болалигимда мактабда
фақат минимал даражада ишлардим; бундан фақат математика му-
стасно эди. У менга чиндан ҳам ёқарди. Мен бейсбол ва бошқа нар-
саларни ҳам яхши кўрардим. Шу билан бирга, анча ёш пайтимда,
мен сохта компаниялар, жумладан, сохта банк ҳам ташкил этар-
дим. Менимча, у «RCM Dollar and Savings Company» деб аталарди.
Мен одамлардан омонатлар олишга ва сармоялар киритишга ҳа-
ракат қилардим. Тахминан ўн ёшимда биринчи марта акция сотиб
олдим. Мен компанияларни кузатиб борардим ва улар ҳақида маъ-
лумот тўплардим. Аммо бутун давр мобайнида, ҳатто коллеж йил-
284