Page 291 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 291
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Агар амалиёт билан шуғулланмаганимда, бу шартноманинг
мавжудлигини билмас ва уни ўз тадқиқот ишимга киритиш у ёқда
турсин, унинг нархини қандай белгилашни ҳам билмас эдим.
Шундай қилиб, назариётчи сифатида фаннинг санъати мураккаб
воқеликлардан абстракциялаш ҳақида мулоҳаза юритишдан ибо-
рат. Модель яратаётганда, дунё жуда мураккаб кўринади, шунинг
учун уни соддалаштириш керак. Мен ўз соҳамда абстракцияларим
тўғрилигига ишонч ҳосил қилдим, чунки амалиёт билан шуғуллан-
ганим туфайли «Бу абстракция тўғри. Бу ҳақиқатга жуда яқин, ас-
лида шундай бўлади. Бу эса ундай эмас», дейишга ҳақли эдим. Бу
бирор аниқ ҳолатда эмас, балки сиз қурадиган моделларнинг бутун
мажмуасида, уларни қандай тушунтиришингизда ва қандай қи-
зиқарли муаммоларни кўтаришингизда намоён бўлади. Мен ама-
лиётдан жуда катта таъсир олганимни ҳис қилдим.
Шахсий нуқтаи назардан эса, бу академияда жаҳон даража-
сидаги ақл эгалари билан ишлаш жуда илҳомлантирарди; МИТ,
Гарвард, Чикаго университети ва бошқалар. Кейин эса, гўё либос
алмаштиргандек, Кембриждан Ню-Ёркка унча узоқ бўлмаган масо-
фага бориб, жуда ақлли, қизиқарли, ғайратли ва истеъдодли, аммо
бутунлай бошқача одамлар билан мулоқот қилиш имконияти туғи-
ларди. Бу икки дунёнинг уйғунлиги шахсий нуқтаи назардан жуда
илҳомлантирарди ва ҳозир ҳам шундай.
Мухбир: Ёш иқтисодчилар академик йўналишни танламоқчи
бўлсалар, уларга қайси соҳани тавсия этган бўлардингиз?
Роберт Мертон: Тан олишим керакки, мен молиявий иқти-
содиёт соҳасига моилман. Ўтмишда бу соҳанинг қизиқарли жиҳа-
ти шунда эдики, энг мураккаб математик назариялар ва эмпирик
тадқиқотларни олиб бориб, айни пайтда уларни амалиётга бево-
сита татбиқ этиш мумкин эди. Бу нафақат назарий, балки амалий
аҳамиятга ҳам эга эди. Шундай қилиб, сиз ҳар иккаласига ҳам эга
бўлишингиз мумкин. Бу иқтисодиётда анъанавий ҳолат эмас, аммо
молия соҳасида шундай бўлиб келган. Келажакка назар солсам,
молиявий иқтисодиёт билимлари билан кўпроқ имкониятларни
кўраман. Менимча, молиявий иқтисодиёт воситалари анъанавий
макроиқтисодий соҳаларда, пул назариясида, фискал сиёсатда
янада кенг қўлланилади. Агар сиз марказий банкни бошқаришни
289