Page 292 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 292
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
истасангиз, молия ва шартномаларни яхши тушунишингиз керак.
Бу фоиз ставкалари ва бошқа анъанавий макроиқтисодий билим-
лар каби муҳимдир.
Имкониятларга келсак: молия риск билан шуғулланади.
Хавф-хатар ҳаётимизнинг ҳамма жабҳаларига таъсир қилади,
доим шундай бўлган ва шундай бўлиб қолади. Хавф-хатарни аниқ
тушуниш, уни қандай ўлчаш, бошқариш ва бунга имкон беради-
ган воситаларни яратиш бу – жуда мураккаб вазифа. Лекин бу соҳа
ҳеч қачон долзарблигини йўқотмайди. Ва ниҳоят, узоқ муддатли
истиқболда шуни таъкидламоқчиманки, карерасини энди бош-
лаётганлар учун, молиявий ва физик технологияларнинг ривож-
ланиши туфайли нафақат ривожланаётган бозор мамлакатлари,
балки дунё иқтисодиётида иккинчи ўринда турувчи Япония ҳам ўз
молиявий тизимларини ва институтларини қайта кўриб чиқиши
зарур. Бу тўлиқ қайта қуриш жараёни. Албатта, бу бир кунда содир
бўлмайди. Европа ҳам шундай йўлдан боради, чунки пул бирлиги
мавжуд бўлса-да, ҳақиқий бирлашувга имкон берадиган институт-
лар ҳали рационаллаш¬тирилмаган ёки яратилмаган. Бу жараён
албатта содир бўлади.
Шундай қилиб, бу ерда молиявий тизимларни қайта ишлаб
чиқиш ва такомиллаштириш зарурати туғилганда, ривожланган
технологиялар туфайли бугунги кунда мавжуд бўлган энг яхши ти-
зимлардан ҳам олдинга сакраб ўтиш имконияти пайдо бўлади. Бу
имкониятни кўра билиш учун орқага эмас, олдинга қараш керак,
чунки ёрдам ўтмишда эмас.
Бу эса ёш авлод учун, хоҳ илмий изланишлар олиб бориш, хоҳ
амалий фаолият билан шуғулланиш бўлсин, ажойиб имкониятлар
яратади. Ўйлаб кўринг, нималар қилиш мумкин! Агар мен янгидан
бошлаганимда жуда ҳаяжонланган бўлардим. Ҳозир ҳам ҳаяжон-
даман. Нафақага чиқишни хаёлимга ҳам келтирмайман. Агар ян-
гидан бошлаётган бўлсам, бу жуда ажойиб вазият деб ўйлардим.
Гарчи кечикишлар бўлиши, урушлар ва иқтисодий инқирозлар юз
бериши мумкинлигини билсак-да, кейинги бир неча ўн йилликда
нима содир бўлишини карера нуқтаи назаридан кўриб чиқсак, ҳам
қониқиш, ҳам талаб, ҳам кўплаб одамларга таъсир ўтказиш имко-
ниятига эга бўлиш нуқтаи назаридан, кейинчалик «Мен бунинг бир
290