Page 288 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 288

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Кейин, тан олишим керак, бироз тасодиф ёки омад ҳам бор
         эди, деб айтишим мумкин. Мен математик иқтисод ҳақида бир ки-
         тоб  ўқидим.  Муаллифни  эслай  олмайман.  Китоб  шунчалик  ёмон
         эдики, агар мен ўз математикам билан бу соҳага кирсам, эҳтимол,
         нимадир қила оламан деб ўйладим. Агар Роберт Соло ёки Пол Саму-
         елсоннинг математик асарларини ўқиганимда, бу соҳага ҳеч қачон
         кирмаган  бўлардим.  Шундай  қилиб,  буларнинг  натижасида  мен
         Калтехни тарк этиб, бир қанча иқтисодиёт бўлимларига ариза топ-
         ширдим, гарчи менда иқтисод бўйича билим йўқ эди. Биттасидан
         ташқари ҳамма жойдан рад жавобини олдим. Мени қабул қилган
         МИТ эди, кўпчилик уни ўша пайтда дунёдаги энг яхши бўлим деб
         ҳисобларди. Улар менга тўлиқ стипендия таклиф қилишди, шунинг
         учун қарорим осон бўлди. Шундан сўнг МИТга бордим.

                Мухбир: Ота­онангиз сизга таъсир кўрсатганми? Билишимча,
         отангиз юксак эътирофга сазовор олим, онангиз ҳам илмий соҳада фа­
         олият юритади деб ўйлайман. Улар сизга қандай таъсир кўрсатган?
         Ишончим комилки, қандайдир тарзда таъсири бўлган.

                Роберт Мертон: Албатта. Яъни, барчамиз бошимиздан ўтказ-
         ганидек,  10  000  та  китоб  ва  турли  воқеалар  бўладиган  хонадонда
         яшаб, беихтиёр кўп нарсаларни ўзлаштириб оласиз... Лекин отам-
         нинг  менга  таъсири  ҳақида  гапирадиган  бўлсак,  у  мени  ҳеч  қа-
         чон  академик  соҳага  ёки  бирор  бир  йўналишга  мажбурламаган.
         Аслида,  менинг  хатти-ҳаракатларим  кўпроқ  бошқа  йўналишга
         қаратилган  эди.  Бу,  фикримча,  жуда  муваффақиятли  ота-оналар-
         нинг  фарзандлари  учун  ноодатий  ҳол  эмас.  Шунинг  учун  узоқ
         вақт  давомида  мен  ундан  асосан  меҳнат  этикасини  ўзлаштир-
         дим,  яъни  агар  бирор  ишни  қилмоқчи  бўлсангиз,  уни  энг  юқори
         даражада  бажариш  кераклиги  ҳақидаги  тушунчани.  Албатта,  у
         йирик  академик  муҳитда  бўлгани  ва  ўз  соҳасида  жуда  машҳур
         бўлгани  учун,  бу  шунчаки  ўрнатилган  стандартлардек  туюларди.
         Яъни  ўзимни  жуда  қулай  ҳис  қилардим.  Нобель  мукофоти  сов-
         риндорлари  ва  бошқа  соҳалардаги  уларга  тенг  олимлар  билан
         учрашиб,  уларни  шунчаки  тинглар  эдим.  Булар  менга  фон  си-
         фатида  хизмат  қилди.

                Онам эса менга бошқа бир нарсани ўргатди. Мен одамларга
         тез-тез такрорлайдиган нарса шуки, у менга ким бўлишидан қатъи
         назар,  стандартларни  белгилаганлар  хоҳлаганидек  иш  тутишни


         286
   283   284   285   286   287   288   289   290   291   292   293