Page 283 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 283

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


                             РОБЕРТ МЕРТОН БИЛАН СУҲБАТ

                Мухбир:  Профессор  Роберт  Мертон,  ушбу  суҳбатга  хуш  ке­
         либсиз.  Сиз  билан  учрашиш  биз  учун  катта  мамнуният.  Бугунги
         нутқингизда  мени  жуда  қизиқтирган  бир  нарсани  таъкидладингиз.
         Сиз  сўнгги  бир  неча  йил  ичида  уй  хўжаликлари  ва  шахслар  ўз  пенси­
         ялари  келажакда  қандай  бўлиши  каби  жиддий  иқтисодий  қарорлар­
         ни  қабул  қилишга  мажбур  бўлганликларини  айтдингиз.  Илтимос,
         бунинг  оқибатлари  қандай  бўлганини  ва  келажакда  уй  хўжаликлари
         ҳамда  молиявий  муассасалар  учун  қандай  оқибатлар  кутаётганини
         батафсилроқ тушунтириб берсангиз.

                Роберт Мертон: Бу тенденция дастлаб англо-саксон дунёсида
         бошланди, аммо ҳозирда бутун дунёга тарқалмоқда. Чунки аҳоли-
         нинг қариши, пенсия ва нафақалар масаласи тобора долзарб муам-
         мога айланмоқда. Ўтмишда ҳукумат ёки корпорациялар томонидан
         қўлланилган,  айниқса,  пенсияларни  молиялаштириш  тизимлари-
         нинг ҳаддан ташқари қиммат эканлиги тан олинди. Бу тизимларда
         муаммо йўқ эди, шунчаки уларнинг қанчалар қимматга тушиши ту-
         шунилмаган эди. Шунинг учун сўнгги 20 йил ичида уй хўжаликла-
         рига йирик молиявий қарорларни қабул қилиш масъулияти тобора
         кўпроқ юкланмоқда. Бу эса улар илгари дуч келмаган қарорлардир.
         Ҳозирда улар бундай қарорларни қабул қилишга тайёр эмаслар. Бу
         худди  одамлардан  ўзларига  тиббий  хизмат  кўрсатишни  сўрашга
         ўхшайди. Бунинг натижасида мен шундай бир ўзгариш ва тенден-
         цияни  кўряпманки,  яқин  келажакда  алоҳида  қисмлардан  иборат
         бўлган ва ҳар бир киши ўз молиявий режасини ёки молиявий таъ-
         минотини мустақил равишда тузиши керак бўлган тизимдан, биз-
         га  тушунарли  ва  ҳақиқатан  ҳам  хоҳлаган  нарсаларимизни  амалга
         оширишга  имкон  берадиган  яхлит  ечимларга  ўтилади.  Айниқса,
         «Беби-бумерлар» авлоди вакиллари пенсияга чиққанида, уларнинг
         кўпчилиги  ижтимоий  таъминот  ва  шахсий  жамғармалари  бирга-
         ликда етарли эмаслигини англайдилар. Бу жамғармалар нафақага
         чиққандан  кейин  инфляцияга  мослаштирилган  ва  йиллар  ўтиши
         билан  турмуш  даражаларини  пасайтирмаслик  учун  етарли  бўл-
         майди. Ахир, ҳеч нарсадан ҳеч нарса пайдо бўлмайди.

                Бироқ  замонавий  молиявий  технологиялардан  фойдала-
         нишнинг бир усули бу – одамларнинг мавжуд ресурсларидан мак-
         симал  даражада  фойдаланишга  имкон  берадиган  воситаларни

                                                                                     281
   278   279   280   281   282   283   284   285   286   287   288