Page 118 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 118
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
АНГУС ДИТОН
2015 йил Альфред Нобель хотира-
сига бағишланган Иқтисодиёт фанлари
бўйича Сверигес Риксбанк мукофоти сов-
риндори. 1945 йил 19 октябрда Ангус Ди-
тон Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида
туғилган. Мукофотни қабул қилиб олиш
вақтидаги АҚШнинг Нью-Жерси штати-
даги Принстон университетида ишлаган.
Истеъмол, қашшоқлик ва фаровонлик таҳ-
лили мавзусидаги тадқиқоти учун муко-
фот олган.
Ангус Дитон Феттес коллежида таҳ-
сил олган. Кейин Кембриж университе-
тида ўқишни давом эттириб, 1974 йили шу университетда доктор-
лик даражасини олган. Бристол университетида профессор бўлиб
ишлагандан сўнг 1983 йили Принстон университети (Нью-Жерси,
АҚШ) иқтисод факультетига ишга кирган. Ангус Дитон иқтисодчи
Энн Касега уйланган. Уларнинг бир ўғил ва бир қиз фарзандлари
бор.
Товар ва хизматларни истеъмол қилиш инсон ҳаётининг
116