Page 149 - Iqtisodiyot ilmi osmonida yulduzga aylanganlar (1-qism)
P. 149

КИчИК РОБеРТ ЛУКАС

           Бунда  бошқа  омиллар,  яъни  қўрқув,  яқинларимнинг  доимий  норози-
           ликлари ҳам қайсидир маънода таъсир кўрсатган.
              Маккаллум: Сиз 1980 йилда иқтисодий ўсиш назарияси ҳақида
           Пол Роммер билан ҳамкорлик қилгансиз. Ушбу ҳамкорлик ҳақида га-
           пириб берсангиз?
              Лукас: Макроиқтисодиёт курсини бериш жараёнида кўпгина дав-
           латларда  машҳур  бўлган  Солоунинг  иқтисодий  ўсиш  модели  билан
           дарс ўтганман. Полни бу мавзу қизиқтирарди ва у мустақил равишда бу
           моделни қайта ишлаб чиқди. Менинг бу ҳақда хабарим йўқ эди. шер-               ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
           вин  Роззен  ва  Тед  шульц  Полга  Эллин  янг  ишлари  ҳақида  гапириб
           беришган. Бу ҳақда ҳам билмаганман. Полга диссертациясини ҳимоя
           қилишга Жозе шейнкман кўмаклашган эди.
              Маккалум: Мамлакатнинг иқтисодий сиёсати қизиқтирадими
           сизни?
              Лукас: 1960 йил охирларида Жорж шульц никсон маъмуриятида
           вазир бўлганида мени ўзига маслаҳатчи сифатида ишга таклиф қилган
           эди.  Бу  ишга  менинг  ўртоғим  Жек  Гулд  тайинланди.  никсон  қийин
           иқтисодий саволларга шульц қўллашига ишонарди. кейинчалик шульц
           Маъмурий бюджет бошқармасига ишга ўтди. Менга берган таклифига
           розилик билдирганимда, ҳозир мен ҳам у билан бошқа ишга ўтардим.
           шульц менга шахсан ўзи телефон қилди. шунда менинг котибам ва,
           ҳаттоки, мени ҳам ҳайратда қолдирди. Лекин, ўша пайтда мен илмий
           ишим билан овора эдим, ишимни ярим йўлда қолдиришни ва вашинг-
           тонга кетишни хоҳламадим.
              Маккаллум:  Сизнинг  ҳар  доимги  газета  ёки  журналларда  чоп
           этилиб  келинаётган  иқтисодий  қарашлар  тўғрисида  фикрингиз
           қандай? Сизга қизиқиш уйғотадими?
              Лукас: Балки бирор пайт бўлар, лекин ҳозир эмас. Менга интеллек-
           туал  тараққиётларнинг  очилишини  ҳис  қилиш  ёқади.  Бу  фикрни  би-
           лиш учун кўп вақтни муаммоларга сарфлаш керак. кўп ҳолларда инсон
           буни  тушунмайди,  қачондир  тушуниши  ҳам  ноаниқ.  Бу  –  жуда  оғир
           меҳнат. Қанча ёшингиз улғайгани ва машҳур бўлганингиз сари сизда
           жуда қизиқарли ва ёқимли нарсалар пайдо бўлаверади.

                                                 Суҳбатдош: Беннетт Маккаллум
                                                   Карнеги-Меллон университети,
                                                                             1998 йил.



                                                                                       1
   144   145   146   147   148   149   150   151   152   153   154